@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Навоий вилоятида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи ташкил этилди

 2022-03-31 18:36:00   |     Просмотров: 1196

Республикамизнинг барча ҳудудларида нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш ишлари давом этмоқда. Яна бир шундай жамоатчилик гуруҳи 31 март куни Навоий вилоятида тузилди.

Навоий вилояти ҳокимлигида вилоятдаги Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи таркибини тасдиқлаш, гуруҳ аъзолари билан таништириш масаласига бағишланган ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди. Таъкидланганидек, мазкур гуруҳ аъзолари "Юксалиш" умумиллий ҳаракатининг ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан тавсия этилган номзодлар ичидан уларнинг аҳоли орасидаги ҳурмати ва нуфузи, амалий ва ҳаётий тажрибаси, давлат ва жамият ривожи учун қўшаётган хиссаси ва бошқа хислатларини ҳисобга олган ҳолда саралаб олинди.    

Йиғилишда жамоатчилик гуруҳини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ва вазифаларга тўхталиб ўтилди:

  • гуруҳ ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилишида ўтказиладиган жамоатчилик муҳокамаларида иштирок этиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади;
  • Давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларнинг давлат идоралари томонидан ўз вақтида ва лозим даражада ижро этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этади ва таҳлилий материаллар тайёрлайди;
  • ҳар чоракда давлат ва ҳудудий дастурларнинг ижро этилиши юзасидан кенг жамоатчиликка ва аҳолига маълумот тақдим этади;
  • ҳар йил якунида Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларга эришилганлиги бўйича йиллик муқобил ҳисоботлар тайёрлайди ва эълон қилади.

Бундан ташқари, гуруҳга ҳудуд аҳолиси билан мунтазам алоқа ўрнатиб, фуқароларни безовта қилаётган ёки ташвишлантираётган муаммоларни аниқлаш, масалаларни ҳал этиш юзасидан жамоатчилик лойиҳаларини илгари суриш вазифаси ҳам юклатилмоқда.

— Тараққиёт стратегиясини  2022 йилда амалга оширишга оид Давлат дастурининг 9 та бандида бевосита Навоий вилоятида, жумладан зиёрат ва экотуризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича 4 та туманда амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифалар белгиланган. Ушбу вазифалар бўйича мақсадга эришилганлик даражасини аниқлаш ва баҳолаш айнан вилоятда ташкил этилган жамоатчилик гуруҳи зиммасида бўлади, - дейди "Юксалиш" УМҲ раиси Бобур Бекмуродов.

Таклифлардан келиб чиқиб, жамоатчилик гуруҳи нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат 18 нафар таркибда тузилди. 

Тадбир сўнгида Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсуновга мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги самарали фаолияти учун миннатдорлик сифатида "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати томонидан Ташаккурнома тақдим этилди. 

Навоий вилоятида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватловчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари

ТАРКИБИ

 

Т/р

Ф.И.Ш

Иш жойи/ мутахассислиги

1.

Алиев Ғофир Қуватович

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари

2.

Жумаев Хамид Ғоибназарович

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик институтларини қўллаб-қуватлаш жамоат фонди директори

3.

Ҳамраев Жамолиддин Жумақулович

Халқ депутатлари вилоят кенгаши котибияти мудири

4.

Султонов Ғулом Икромович

 

 

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Навоий вилояти телерадиокомпанияси директори

5.

Мамаражабов Дилшод Дониёрович

Навоий вилояти ахборот ва оммавий коммунакациялар бошқармаси бошлиғи

 

6.

Мукимов Акрамжон Кодирович

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари

 

7.

Аслонов Отабек Олим ўғли

 

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси

 

 

8.

Нуруллаев Максуд Шаропович

Навоий вилояти ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти мудири

 

9.

Орзиева Дилбар Адизовна

Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати аъзоси, Кармана тумани “Янги замон болалари” оилавий болалар уйи раҳбари.

 

10.

Шаропов Шоҳрух Шавкатович

 

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати

“Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Навоий шаҳар филиали раҳбари

11.

Эшниёзов Муҳаммад Ағзамович

 

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Навоий вилоят Кенгаши аппарат раҳбари

12.

Увайтов Севдиёр Латифович

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши раиси

13.

Курбанов Хуршид Раупович

 

Навоий давлат педагогика институти тузилмасида ташкил этилган “Қатағон қурбонлари хотира”музейи директори,

Навоий давлат педагогика институтининг ёшлар ишлари бўйича проректори

14.

Эшмуратов Дехқон Закирович

Кармана туман “Дўрман”маҳалла фуқаролар йиғинида раиси

 

15.

Мавлонов Мирсайит Сайдалиевич

Навоий шаҳар “Ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси

 

16.

Бахриева Маряна Амриевна

 

Ўзбекистон Республикаси Қизил Ярим Ой жамияти Навоий вилояти ташкилоти раиси

17.

Нарбекова Наталья Амановна

Навоий вилояти «Тумарис» аёллар ва ёшлар

маркази  рахбари

18.

Темирова Шоира Гайбуллаевна

Навоий шаҳридаги 1-Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим
мактаби директори

Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар бу каби жамоатчилик гуруҳлари Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган, Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида тузилди. 

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати