@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Ҳар биримиз кўчат ўтказишимиз мумкин

 2019-11-06 18:14:00   |     Просмотров: 153

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати «Бир миллион дарахт» акцияси доирасида дарахт кўчатларини ўтқазиш учун пул маблағларини тўплаётганини эълон қилади. 

Атроф муҳитни ҳимоя қилиш йўлида ўз ҳиссасини қўшиш истагида бўлган барча ташкилотлар, жамоалар, фуқаролар, хориждаги ватандошлар ва бошқалар махсус очилган ҳисоб рақамига пул ўтказишлари мумкин. Асосий тамоил - ихтиёрийлик. Тўпланган пул маблағлари муҳитдан келиб чиққан ҳолда керакли ўғит ва сув тежовчи технологиялар ҳамда кўчатлар (декоратив ва мевали) сотиб олишга йўналтирилади.

 «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати пул маблағларининг йиғилиши ва сарфланиши бўйича шаффофликни таъминлашни ўз зиммасига олади. 

Юридик шахслар учун реквизитлар:  

YUKSALISHUMUMMILLIYHARAKATI 

Ҳисоб рақами (махсус): 20212000100981895003 

ЎзР Тошкент шаҳар Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки амалиёт бошқармаси

МФО: 00451 

СВИФТ: NBFAUZ2X 

 

Жисмоний шахслар учун: 

Payme: «Ҳайрия» (Благотворительность) бўлими — «Бир миллион дарахт» логотипи. 

 

 

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ўтказилаётган «Бир миллион дарахт» акциясига жорий йилнинг 24 октябрь куни Нукус шаҳрида старт берилган эди. Шундан сўнг эстафетани Сирдарё вилояти қабул қилиб олди. 

Сирдарёда шу йилнинг 2-5 ноябрь кунлари кўчатларни ўтқазиш маросими жамоатчилик иштирокида бўлиб ўтди. 3-4 ноябрь кунлари эса - Наманган вилоятида. Навбатда Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри турибди. Кўчатлар ҳар бир ҳудуд иқлимининг ўзига хосликларидан келиб чиқиб танланди. 

Эслатиб ўтамиз, «Бир миллион дарахт» акциясининг мақсади дарахтзорларнинг камайиб бориши ҳамда иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш, одамларни ихтиёрий равишда оммавий бирлаштириш орқали қулай атроф-муҳитни яратиш, Ўзбекистонда дарахтларни сақлаш, тиклаш ҳамда кўпайтириш муаммоларига жамоатчиликнинг эътиборига қаратишдир. Акцияни йилига икки марта — кузда (октябрь — декабрь) ва баҳорда (февралдан апрелга қадар) ўтказиш режалаштирилган.

Тадбирларни фақатгина ихтиёрилик ва кўнгиллилик асосида ўтказиш, аҳолининг фуқаролик позициясини намоён этишларига шарт-шароит яратиш акциянинг асосий мезонлари сифатида белгилаб олинган.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати