@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш”умуммиллий ҳаракатининг мақсад ва вазифалари

Ҳаракат Давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида фуқаролар, хорижда истиқомат ватандошлар, шунингдек ННТларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиради. Бунда:

 - Халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;

- Жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш;

- Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шунингдек фуқаролар, айниқса, ёшларнинг саъй-ҳаракатлари ва кучларини сафарбар этиш;

- Режалаштирилган, шу жумладан Давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши жараёнини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида муҳокама қилишда фаол иштирок этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот ва таклифларни мунтазам киритиш; 

- Миллий, минтақавий ва халқаро миқёсда ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича ташаббусларни илгари суриш;

- Давлат дастурлари бажарилишининг тизимли мониторингини амалга ошириш ва уларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

- ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий масалаларни ҳал қилишда, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги иштирокини таҳлил қилиш, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, экспертлар ва олимларни мамлакатимизни демократлаштириш ва модернизациялаш ҳаракатларига фаол жалб этиш;

- ННТ ходимларининг салоҳияти ва касбий билимларини ошириш, фуқароларда мамлакатимизни ривожлантиришга бўлган даҳлдорлик ҳиссини кучайтириш, фуқароларни юртимизда рўй бераётган жараёнларни англаш ва муҳокама қилишга жалб этиш, шунингдек, уларнинг фаол фуқаролик позиция эга бўлишларига даъват этиш;

- ННТларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда ННТларнинг ролини оширишга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, мамлакатимиз ва худудларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ давлат, соҳага оид ва худудий дастурларни ишлаб чиқиш ва мониторинг қилишга, ҳамда давлат органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ташкил этишга кўмаклашиш;

- Замонавий ҳамда юксак салоҳиятга эга мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, жамиятнинг интеллектуал заҳирасини шакллантириш;

- Давлат ва жамият қурилишини ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш бўйича инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ва илгари суриш, хусусан, тадқиқот, муҳокамалар ва телевизион мунозаралар ўтказиш, ривожланишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун платформаларни ташкил қилиш, ноформал клубларни қўллаб-қувватлаш ва буларда бизнес ҳамжамияти ва академик доиралар, фуқаролик жамияти институти ва халқаро ташкилотлар вакиллари, кенг жамоатчилик ҳамда ёшларни жалб қилиш;

- ННТларининг давлат органлари, фуқаролар, бизнес ҳамжамияти ва мамлакатнинг тижорат ва бошқа жамоат ташкилотлари, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорлигини ривожлантириш;

- ННТларнинг мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаёти билан боғлиқ лойиҳаларни, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва баркамол ёшларни тарбиялаш бўйича дастурларни амалга ошириши учун ташкилий ва молиявий ресурсларни сафарбар этиш;

- Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнларини мониторинг қилиш, социологик тадқиқотлар ўтказиш;

- Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан узвий алоқаларни ўрнатиш, Ҳаракатнинг турли форматлардаги тадбирларига жалб қилиш;

- Ривожланган демократик мамлакатларнинг давлат ва жамоат ўртасида очиқ мулоқотни ташкил қилиш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, сиёсий партиялар, ёшлар сиёсатини амалга ошириш, аҳоли билан ўзаро алоқа ва фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш механизмаларини йўлга қўйишдаги тажрибасини ўрганиш ва уни Ўзбекистон Республикасида жорий қилиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш.