@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

ФАОЛИЯТ

БИЗНИНГ МАҚСАД

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати асосий мақсади фуқаролар, хорижда яшаётган ватандошлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, бизнес ҳамжамияти, академик доиралар вакилларини амалга оширилаётган исолоҳотлар атрофида ихтиёрий асосида бирлаштириш ҳисобланади.

 

Фаолият йўналишлари

Халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг саъй-ҳаракатлари ва кучларини сафарбар этиш учун қуйидаги йўналишлар белгилаб олинган:

Аҳоли ва ишбилармонлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, жамоатчилик ва бизнес вакилларини ўйлантираётган муаммо, тўсиқлар ва масалаларни аниқлаш. Хусусан, бизнес вакилларининг эҳтиёжлари ва талабларини ўрганиш учун очиқ музокаралар ўтказиш, шунингдек ҳудудлардаги инвестицион муҳитни янада яхшилаш ва замонавий технологияларни жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида юзага келиши мумкин бўлган тўсиқларни аниқлаш.

Кенг жамоатчилик ва бизнес ҳамжамиятини Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши юзасидан хабардор қилиш, уларнинг фикр ва таклифларини тўплаш ва умумлаштириш, улар асосида таҳлилий ахборотлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президент админстрациясига, Вазирлар Маҳкамаси ва Олий Мажлис палаталарига тақдим этиш орқали фуқароларни қарорлар қабул қилиш жараёнига жалб қилиш.

Давлат органларига ислоҳотларнинг амалга оширилиши, шу жумладан давлат ва миллий дастурларнинг бажарилиши бўйича мурожаат ва сўровларни киритиш, давлат органларининг очиқ коллегиал йиғилишларида иштирок этиш, жамоатчилик муҳокамалари ва жамоатчилик эшитувларини ташкил этиш, жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик экспертизасини ўтказиш, жамоатчилик фикри сўровлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг амалга ошириш самарадорлиги, шу жумладан давлат дастурига киритилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ижро этилиши, ижобий ва салбий натижаларни ўрганиш, амалга оширилган ишларнинг сифатини баҳолаш, давлат органлари ва бошқалар мутасадди ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ахборот асосида ислоҳотларнинг самарадорлиги тўғрисида маълумотлар умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва уларни Президент админстрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

 

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон тараққиётига бефарқ бўлмаган барчани бирлаштиради!