@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

«Шаҳарсозлик тўлқини»

ТАШАББУСИ

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати қошида «Шаҳарсозлик тўлқини» ташаббуси — маҳаллий архитекторлар ва лойиҳаловчиларни бирлаштириш, уларнинг архитектура-қурилиш соҳасидаги реформларини, илғор ғоялари ва лойиҳаларини, ягона фикрларини тарғиб қилиш.

Долзарблиги

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда қурилишлар авж олмоқда. Бироқ ушбу жараёнда маҳаллий архитекторлар ва лойиҳаловчилар фикри ҳар доим ҳам инобатга олинмайди, буни Ўзбекистон шаҳарларининг ҳозирги қиёфаси аксида кўриш мумкин. Профессионал архитекторлар ва лойиҳаловчиларни шаҳарсозлик ҳамда режалаштириш жараёнларига жалб этиш, замонавий технологияларни жорий этиш, анъанавий меъморчилик билан архитектуранинг янги трендларини уйғунлаштириш долзарблигича қолмоқда.

Мақсад ва вазифалар:

  • Ўзбекистон шаҳарсозлиги ривожига илғор таъсир кўрсатишга қодир нуфузли бирлашма ташкил этиш;
  • Ёш архитекторлар ва лойиҳалаштирувчиларнинг касбий салоҳиятини намоён этиш учун имкониятлар яратиш;
  • Архитектор/лойиҳалаштирувчи касбининг мақоми ва жозибадорлигини ошириш.

Кутилаётган натижалар:

  • Ўзбекистоннинг архитектура-қурилиш соҳасида реформаларни илгари суриш;
  • Архитектор/лойиҳалаштирувчилар базасини шакллантириш;
  • Республика шаҳар ва туманларидаги янги қурилишлар бўйича доимий ахборот тайёрлаш;
  • Касбга оид тадбирлар ўтказиш: ижодий учрашувлар, кўргазмалар, конференциялар, форумлар ва ҳк.;
  • Маҳаллий архитектуранинг замонавий этник услубларини шакллантириш бўйича тадқиқотлар олиб бориш;
  • Махсус танловлар ва мукофотлар орқали Ўзбекистоннинг фаол архитекторлари сонини ошириш;
  • Ёш архитекторлар ва лойиҳаловчиларнинг касбий салоҳиятини намоён этиш учун имконият яратиш, жумладан, архитектура ва қурилиш соҳасидаги етакчи мутахассислар билан маҳорат дарслари ва тренинглар ўтказиш, уларни шаҳарсозлик лойиҳаларига жалб этиш, ёш меъморларнинг касбий фаолиятини ахборот билан таъминлаш;
  • Ўзбекистон архитекторлари уюшмаси билан ҳамкорлик ўрнатиш;
  • ОАВ билан фаол ҳамкорлик қилиш.