@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Бухорода ҳам Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи ташкил этилди

 2022-03-30 18:56:06   |     Просмотров: 1567

Республикамизнинг барча ҳудудларида нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш ишлари давом этмоқда. Яна бир шундай жамоатчилик гуруҳи бугун, 30 март куни Бухоро вилоятида тузилди.

Бухоро вилояти ҳокимлигида вилоятдаги Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи таркибини тасдиқлаш, гуруҳ аъзолари билан таништириш масаласига бағишланган ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди. Таъкидланганидек, мазкур гуруҳ аъзолари "Юксалиш" умумиллий ҳаракатининг ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан тавсия этилган номзодлар ичидан уларнинг аҳоли орасидаги ҳурмати ва нуфузи, амалий ва ҳаётий тажрибаси, давлат ва жамият ривожи учун қўшаётган хиссаси ва бошқа хислатларини ҳисобга олган ҳолда саралаб олинди.    

Йиғилишда жамоатчилик гуруҳини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ва вазифаларга тўхталиб ўтилди:

  • гуруҳ ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилишида ўтказиладиган жамоатчилик муҳокамаларида иштирок этиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади;
  • Давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларнинг давлат идоралари томонидан ўз вақтида ва лозим даражада ижро этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этади ва таҳлилий материаллар тайёрлайди;
  • ҳар чоракда давлат ва ҳудудий дастурларнинг ижро этилиши юзасидан кенг жамоатчиликка ва аҳолига маълумот тақдим этади;
  • ҳар йил якунида Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларга эришилганлиги бўйича йиллик муқобил ҳисоботлар тайёрлайди ва эълон қилади.

Бундан ташқари, гуруҳга ҳудуд аҳолиси билан мунтазам алоқа ўрнатиб, фуқароларни безовта қилаётган ёки ташвишлантираётган муаммоларни аниқлаш, масалаларни ҳал этиш юзасидан жамоатчилик лойиҳаларини илгари суриш вазифаси ҳам юклатилмоқда.

— Тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга оширишга оид Давлат дастурининг 5 та бандида Бухоро вилоятида амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифалар, шу жумладан вилоятда туризмни жадал ривожлантириш бўйича алоҳида дастурни қабул қилиш бегиланган. Ушбу вазифалар бўйича мақсадга эришилганлик даражасини аниқлаш ва баҳолаш айнан бугун ташкил этилган жамоатчилик гуруҳи зиммасига тушади, - дейди "Юксалиш" УМҲ раиси Бобур Бекмуродов.

Таклифлардан келиб чиқиб, жамоатчилик гуруҳи 29 нафар нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат таркибда тузилди. 

Бухоро вилоятида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватловчи жамоатчилик гуруҳи аъзолари

ТАРКИБИ

 

Т/р

Ф.И.Ш.

Иш жойи, лавозими

  1.  

Рўзиев

Ҳамза

Ҳафизович

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари, вилоят Кенгаши депутати, жамоатчилик гурухи раҳбари

  1.  

Тўйева

Зулфия Назимовна

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят ташкилоти  раҳбари, вилоят Кенгаши депутати, жамоатчилик гурухи раҳбари ўринбосари  

  1.  

Хусейнова

Абера

Амановна

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Бухоро вилояти минтақавий вакили, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

  1.  

Ғуломов

Ахрор

Аминович

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи

  1.  

Аминов

Фармон Мавлонович

Вилоят телерадиокомпанияси директори, вилоят Кенгаши депутати

  1.  

Шаропов Садриддин Солиевич

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири, вилоят кенгаши депутати

  1.  

Ахмедова

Дилбар Бўроновна

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Бухоро вилояти ҳудудий бўлими раиси, вилоят кенгаши депутати

  1.  

Мухаммедов Махсуд Муродович

 Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилоят худудий партия ташкилоти раҳбари, вилоят Кенгаши депутати

  1.  

Ҳамидов

Мақсуд Амонович

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Бухоро вилоят ҳудудий партия ташкилоти раҳбари, вилоят Кенгаши депутати

  1.  

Олимов Муҳаммадқосим  Ҳошимович

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилояти Кенгаши раиси

  1.  

Хамидов Обиджон Хафизович

 

Бухоро давлат университети ректори, вилоят Кенгаши депутати 

  1.  

Баракаев Нусратилла Ражабович

 

Бухоро муҳандислик-технология институти ректори, вилоят Кенгаши депутати 

  1.  

Самиева

Гулнора Ражабовна

Оммавий ахборот коммуникацияларни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи 

  1.  

Сиддиқова Садоқат Ғаффоровна

Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилояти партия ташкилоти раҳбари, Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” моно маркази раҳбари

  1.  

Сулаймонов Шодмон Султонович

“Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталари бош муҳаррири, вилоят Кенгаши депутати

  1.  

Пардаева Марҳабо Давлатовна

Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими раҳбари, вилоят Кенгаши депутати

  1.  

Равшанова Гулчеҳра Махамматовна

Бухоро шаҳар 29-умумтаълим мактаби директори, вилоят Кенгаши депутати

  1.  

Ихтиёрова Шаҳодат Ҳаятовна

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Бухоро вилоят бўлим раҳбари

  1.  

Асадов

Бахтиёр Тўхтаевич

Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари

  1.  

Ражабова

Гулнора Примовна

“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди Бухоро вилоят ҳудудий филиали

  1.  

Кенжаева

Зумрад Остоновна

“Интилиш” Республика ахборот-таълим маркази Бухоро филиал раҳбари

  1.  

Ҳайитова

Лайло

Сатторовна

“Бухоро ёшлари” газетаси муҳаррири,  Daryo.uz интернет-нашри вилоят мухбири

  1.  

Ниёзов

Вохид Худойназарович

“Тараққиёт” ННТ раҳбари

 

  1.  

Комилов

Зариф

Зокирович

ННТ ва фуқаролик жамиятини қўллаб – қувватлаш Жамоат фонди Бухоро вилоят бўлими раҳбари

  1.  

Ҳайдаров Олимхон Абдулаҳадович

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари  ҳуқуқлари ва қонунуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспектори

  1.  

Абдулхаков Ихтиёр

Умарович

Бухоро вилоят Болалар врачлари уюшмаси раҳбари

  1.  

Очилов Бобомурод Орифович

Ёшлар парламенти аъзоси, вилоят Кенгаши депутати 

  1.  

Турдиев Мадрахим Рустамович

“Севимли" телеканали “Zamon” информацион дастури мухбири 

  1.  

Болтаев

Жасурбек Ғуломович

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари

Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар бу каби жамоатчилик гуруҳлари Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган, Андижон, Фарғона, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида тузилди. 

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати