@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Хоразм вилоятида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи ташкил этилди

 2022-02-18 19:49:27   |     Просмотров: 1605

Ўзбекистонда эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, жамият ислоҳотлар ташаббускори тамойилини амалга ошириш мақсадида аҳолини давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда, белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.

Жумладан, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун қабул қилинди, маҳаллий бюджет маблағларини аҳоли фикри асосида сарфлаш бўйича ташаббусли бюджет лойиҳасини амалга ошириш йўлга қўйилди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилинишидан олдин жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш лозимлиги белгиланди ва шу каби кўплаб бошқа механизмлар амалиётга татбиқ этилди.

Юқоридаги каби ислоҳотларни жадал давом эттириш мақсадида жорий йилнинг 28 январь куни “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

 “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Тараққиёт стратегияси ижроси бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва унинг амалга оширилишида фаол фуқаролик жамиятини жалб этишга оид таклифи қўллаб-қувватлангани ҳолда ушбу ғоя мазкур Фармонда ўз аксини топди. Шунга мувофиқ республиканинг барча ҳудудларида нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш ишлари бошланди.

Хусусан, жорий йилнинг 18 февраль куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят ҳудудида фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фаоллар билан ҳамкорликда Хоразм вилоятида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи таркибини тасдиқлаш ва гуруҳнинг ташкилий йиғилишини ўтказишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамияти, айниқса, масъул идоралар томонидан юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик назорати каби тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.

Жумладан, Фармонда белгиланганидек, давлат идоралари амалга оширилган ишлар бўйича “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ташкил этилган жамоат гуруҳларига доимий равишда ҳисобот бериб боришлари ва шу орқали Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларга эришилганлик бўйича йиллик муқобил ҳисоботлар эълон қилишлари қайд этилди. Эътиборлиси, ушбу ҳисоботлар орқали жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятига баҳо берилиши алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнгида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ижросини таъминлашда барча бирдек масъул эканлиги ва белгиланган мақсадларга бу борадаги саъй-ҳаркатларни бирлаштириш орқалигина эришиш мумкинлиги ҳақида хулоса қилинди.

Жамоатчилик гуруҳи раҳбари

  1.  

Абдикаримова Сайёра Сапаевна

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси раҳбари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати

Жамоатчилик гуруҳи раҳбари ўринбосари

  1.  

Исмаилов  Адхамбек Бахрамович

Хоразм вилояти ҳалқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат фонди директори

Жамоатчилик гуруҳи аъзолари

  1.  

Машарипова Рашида Рузимовна

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари

  1.  

Қурязов Улуғбек 

Махмуджонович

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилояти кенгаши раиси ўринбосари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати

  1.  

Жумамуратова Клара  

 “Феруз-Хоразм” МЧЖ раҳбари 

  1.  

Қурбанова Саида Тажибаевна

Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг Хоразм вилоят ҳудудий бўлими раиси

  1.  

Абдиримов Бекзод Муратбаевич

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари

  1.  

Собирова Комила Юлдошевна

Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари

  1.  

Аминова Марям Икромовна

"Умрбоқий мерос" Ўзбекистон маданияти ва санъати Маркази Хоразм вилоят бўлими раҳбари

  1.  

Қўшчонова Нигора Қўчқоровна

Ўзбекистон аёллар ва қизлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари

  1.  

Мадримов Мадрахимбой Юсупович

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Хоразм вилояти худудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати

  1.  

Қурбанов Жуманазар Омонович

Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати

  1.  

Янгибоев Отабек Хажимамативич

Ҳоразм “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” МЧЖ   раҳбари ўринбосари

  1.  

Сапаев Ғуломжон Бахтиярович

Хоразм вилояти минтақавий тадқиқотлар маркази раҳбари ўринбосари

  1.  

Аманбаева Минавархан Рустамовна

“Деловой семья” ишлаб чиқариш корхонаси иш бошқарувчиси

  1.  

Хажиев Аминбой Саидмаметович

Урганч шаҳридаги “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси

  1.  

Латипов Умидбек Норбекович

“SOS” Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси Хоразм вилоят филиали раҳбари

  1.  

Тиллаев Баҳодир Ботирович

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

  1.  

Уллибабаев Базарбай Рўзметович

Хоразм вилоят телерадиокомпанияси Бош муҳаррири

  1.  

Раҳимберганова Солияжон Сапаевна

“Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати