@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“ЮКСАЛИШ” УМУММИЛЛИЙ ҲАРАКАТИ

ТАШАББУС, ҲАМЖИҲАТЛИК, ТАРАҚҚИЁТ

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон тараққиётига бефарқ бўлмаган барча фуқаролар, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар, бизнес ҳамжамияти, академик доира вакилларини амалга оширилаётган ислоҳотлар атрофида ихтиёрийлик асосида бирлаштириш мақсадида таъсис этилди.

“Энг асосий мақсадимиз — ислоҳотлардан барчани бирдек хабардор қилиш. Чеккароқ ҳудудлардаги аҳолига етказиш, қизиқиш уйғотиш ва ҳаракатга келтириш. Шу билан бирга, уларнинг таклифини, муаммоларини эшитадиган ва муҳокама қиладиган майдонни яратиб бериш ва шу орқали давлатга ишончини мустаҳкамлаш.”