@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

ННТ МАКТАБИ

 2022-08-16 09:32:42   |     Просмотров: 542

ННТ мактаби лойиҳаси илк бор 2020 йилда йўлга қўйилди. 

Мақсади: ташкилий ривожлантириш, ижтимоий буюртма, тажриба ва илғор амалиётлар алмашиш учун майдон яратиш асосида ННТ вакилларининг салоҳият ва малакасини ошириш.

ННТ мактаби (2020—2022 йиллар мобайнида)

  • 3  марта ташкил этилди (Тошкент вилояти, Урганч, Жиззах)
  • 1 марта Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан биргаликда ташкил этилди (Тошкент вилояти)
  • 10 дан зиёд тренерлар жалб этилди
  • 70 дан ортиқ ННТ ходимлари ўқитилди

Марказий Осиё ННТларининг биринчи академияси

2022 йил май ойида Самарқандда Марказий Осиёнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари биринчи академиясига старт берилди. Академия минтақа мамлакатларининг 20 дан зиёд ННТларини бирлаштирди.

Лойиҳа Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.