@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи Андижонда ҳам тузилди

 2022-03-11 09:46:13   |     Просмотров: 1162

Жорий йилнинг 10 март куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят ҳудудида фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фаоллар билан ҳамкорликда Андижон вилоятида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи таркибини тасдиқлаш ва гуруҳнинг ташкилий йиғилишини ўтказишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Гуруҳ Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурларида белгиланган мақсадларга эришилганлик даражаси бўйича йиллик муқобил ҳисоботлар тайёрлайди ва эълон қилиб боради. Ушбу ҳисоботлар орқали жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятига баҳо берилади.

Тадбир якунида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ижросини таъминлашда барча бирдек масъул эканлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар бу каби гуруҳлар Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида шакллантирилди.

 

 

Тараққиёт стратегияси бўйича Андижон вилояти мустақил баҳолаш мониторинг гуруҳи
ТАРКИБИ

Т/р

Исм ва шарифи

Асосий иш жойи ва лавозими

Жамоатчилик гуруҳи раҳбари

  1.  

Султонова Муқаддасхон Неъматовна

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Жамоатчилик гуруҳи раҳбари ўринбосари

  1.  

Исмаилова Зардуной Журабаевна

Андижон вилояти ҳалқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қуввтлаш бўйича жамоат фонди директори

Жамоатчилик гуруҳи аъзолари

  1.  

Тойчиева Насибахон Сайфутдиновна

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Кенгаш котибияти мудири

  1.  

Якубова Малохатхон Латибжоновна

Балиқчи индустриал-педагогика касб-хунар коллежи директори, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

  1.  

Атаханов Фарҳодбек Абдумажидович

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси бошлиғи

  1.  

Ғофуров Муроджон Ғаниевич

Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилоят бўлими раҳбари

  1.  

Парпиев Қодиржон Рахматович

Андижон вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раиси

  1.  

Таджибаев Умрбек Хекматуллаевич

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи

  1.  

Абдурахмонов Ойбек Нумонович

Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Андижон вилоят ҳудудий бўлими раҳбари

  1.  

Артиқова Маҳпурахон

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Андижон вилоят булими раиси

  1.  

Мирзараҳимова Ҳолидахон Телмановна

“Меҳримиз сизга” аёллар ва уларнинг оила аъзоларини ҳуқуқий қўллаб қувватлаш маркази раҳбари

  1.  

Ахмедов Зокиржон Абдуллаевич

Ўзбекистон Истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Андижон вилоят бўлими раиси

  1.  

Камолов Шухратбек Ботиралиевич

Андижон вилояти «Минтақавий тадқиқот» маркази раҳбари

  1.  

Юнусов Адилжан Артикбаевич

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи

  1.  

Юлдашева Гулнора Мамиржоновна

“Ҳамрох” нодавлат-нотижорат ташкилотининг раҳбари

  1.  

Юлдашева Замира Арабовна

Пенсияда, (Мехнат фахрийси)

  1.  

Мирзалимова Наргиза Нажмиддиновна

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар

 ассоциацияси Андижон вилояти бўлинмасининг раҳбари

  1.  

Эшонов Рустамжон Аҳмаджонович

“Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари бош муҳаррири

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати