@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ: ИНТИЛИШ, ЭҲТИЁЖ ВА ХАВФ-ХАТАРЛАР” ТАДҚИҚОТИ

 2020-03-12 16:11:00   |     Просмотров: 2993

Мақсади: ҳаётнинг энг муҳим жиҳатлари, шу жумладан таълим, бандлик, миграция, оила, ижтимоий ва иқтисодий масалалар (бандлик, экология, медиасаводхонлик)да ёшлар салоҳиятини ошириш, уларнинг интилишлари ва эҳтиёжларини ўрганиш

Амалга ошириш муддати: 2019—2020 йиллар

Нима иш қилинди?

  • Иккита стратегик мулоқот ўтказилди:

-        2019 йил 1 февралда – “Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимларини ислоҳ қилишнинг долзарб вазифалари”;

-        2019 йил 25 июнь – “Инсон капиталининг ривожланиши: келажак учун таълим”;

  • Республиканинг 4 та ҳудуди (Нукус, Мўйноқ, Урганч ва Фарғона)да “Ёшлар овози муҳим” мулоқотлари ташкил этилди;
  • Мулоқотларда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 120 нафар ўғил-қиз иштирок этди;
  • Ёшлардан 100 дан зиёд таклиф ва тавсиялар қабул қилинди. Улардан бири – кичик кутубхоналар ва жамоат жойларида китоб бурчакларини яратиш орқали китобхонликни тарғиб этиш, вилоятлардаги ОТМларда карьера марказларини ташкил этишдир.

Лойиҳа ЮНИСЕФ кўмагида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда амалга оширилди