ЎЗБЕКИСТОНДА “ИННОВАЦИЯЛАР УЧУН ҲАМКОРЛИК” ДАСТУРИ
2021-04-12 16:08:00 |
Просмотров: 6789
Дастур Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг самарали механизмларини жорий этиш ва фуқароларни жамоат бошқарувига жалб этишга қаратилган (2019—2021 йиллар).
Фаолият йўналишлари:
- давлат органлари ҳузурида ташкил этилган жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш орқали фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш;
- ННТ ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- фуқаролик жамияти институтлари салоҳиятини ошириш, ҳамкорликни ривожлантириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
Нима иш қилинди?
- ННТ вакиллари учун 6 та коворкинг майдони очилди (Тошкент, Навоий, Фарғона, Қўқон, Урганч), бу ерда ННТлар ва волонтёрлар учун тренинглар, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилади;
- Ўзбекистон жамоатчилик кенгашлари форуми ўтказилди;
- Фуқаролик ташаббуслари фестивали ўтказилди. Унинг доирасида бутун республика бўйлаб 20 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди: конференциялар, давра суҳбатлари, тренинглар, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланган “Орамиздаги қаҳрамонлар” акцияси ва “Фаол ННТ” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими;
- ННТ фаолиятини ташкилий ривожлантириш учун 9 та грант ажратилди;
- Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларини ривожлантириш учун 5 та грант ажратилди;
- Миллий ва маҳаллий даражадаги қарорлар қабул қилиш жараёнларида фуқаролик жамиятининг иштирокини кенгайтириш учун 5 та грант ажратилди;
- Ажратилган грантларнинг умумий миқдори 182 500 долларни ташкил этди;
- "Ташкилий ривожланиш" мавзусида 2 марта “ННТ мактаби” ўтказилди, унда 40 дан ортиқ ННТ вакиллари ўз салоҳиятини оширди;
- ННТ вакиллари учун Ижтимоий инновациялар лабораторияси ташкил этилди;
- Веб-академиянинг 10 та курси ўзбек тилига таржима қилинди;
- Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилди;
- "Грантлар ва стажировкалар" телеграм канали очилди;
- "Ўзбекистонда демократия" ойлик ахборотномасини уч тилда чоп этиш йўлга қўйилди.
Дастур АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) молиявий кўмагида “АРГО” фуқаролик жамиятини ривожлантириш Ассоциацияси (Қозоғистон) билан ҳамкорликда амалга оширилди