@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Фуқаролик жамияти ва маҳаллий ҳокимлик органлари ўртасидаги инновациялар ва ҳамкорлик орқали шаффоф ва инклюзив бошқарувга эришиш” лойиҳаси

 2021-04-13 16:00:35   |     Просмотров: 666

Мақсад фуқаролик жамияти ташкилотларига Ўзбекистонда ривожланиш ва бошқарув жараёнларининг фаол иштирокчилари сифатида қатнашишга имконият яратиш, Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида фаолият юритувчи фуқаролик жамияти ва маҳаллий ҳокимият органларининг салоҳиятини алоқа ўрнатиш, инновациялар ва жамоатчилик кенгашларини ташкил этишда кўмаклашиш орқали кучайтириш.

Амалга ошириш муддати:

Март 2020 йилдан — Февраль 2022 йилгача

Мақсадли гуруҳлар:

  • Янги рўйхатдан ўтган ННТларнинг 30 нафар вакили;
  • Фаол ННТларинг 30 нафар вакили;
  • Маҳаллий ҳокимият органларининг 30 нафар вакили;

Бенефициарлар:

  • Фуқаролик жамияти ташкилотлари;
  • Ёшлар ва аёллар етакчилари;
  • Маҳаллий давлат ҳокияти органлари;
  • Ижтимоий тадбиркорлар;
  • Учта вилоят аҳолиси.  

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

  • Фуқаролик жамияти ташкилотларининг ривожланишдаги мустақил ишитирокчи сифатида ўз ролини бажариш имкониятларини ошириш;
  • Маҳаллий ҳокимият органларининг самарали, таъсирчан, ошкора ва ҳисобдор бўлиш қобилиятлари ва имкониятлари ишлаб чиқилди;
  • Жамоатчилик кенгашлари орқали маҳаллий даражада инклюзив бошқарув ва жамоатчилик назорати жараёнларини амалга ошириш;
  • Ички сиёсатни ишлаб чиқишда фуқаролик жамиятининг фаол иштироки.

Нима қилинди:

  • Лойиҳада пилот ННТ сифатида иштирок этиш учун ННТлардан 48 та ариза кўриб чиқилди. Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидан 15 та пилот ННТлар танлаб олинди.
  • Тренингларда фуқаролик жамияти ташкилотларининг 102 нафар вакили ўқитилди.
  • 15 пилот ННТлар учун 155 соат ташкилий диагностика.
  • 15 ННТ вакиллари учун 72 соатлик онлайн тренинг.
  • Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилояти ҳокимликларда “Ташқи алоқалар” йўналиши бўйича 12 соатлик ташкилиш диагностика;
  • 2021-йил 8-12-феврал кунлари Хоразм, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларидан келган маҳаллий ҳокимият вакиллари учун беш кунлик тренинг ташкил этилди. Мақсад - маҳаллий хокимиятларни ташкилий ривожлантириш, уларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ишлаш имкониятларини ошириш.
  • Хива, Фарғона ва Қарши шаҳарларида "Маҳаллий ҳокимият органлари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари" мавзусида 3 та "давра суҳбати" ташкил этилди. Тадбирлар давлат идоралари ва ННТларнинг 52 та вакилларини бирлаштирди.

Лойиҳа ҳамкорлари: Техник ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги (ACTED, Франция)нинг Ўзбекистондаги филиали Европа иттифоқи молиявий кўмагида