@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Медиатаълим ва фактчекинг: танқидий фикрлаш ва ахборот саводхонлигини ривожлантириш

 2025-04-23 11:06:29   |     Просмотров: 1599

Лойиҳа “Юксалиш” ҳаракати томонидан Европа Иттифоқи молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.

Aмалга ошириш муддати: 2024 йил, декабр – 2025 йил, май.

2025 йил феврал ойида “Медиатаълим ва фактчекинг: танқидий фикрлаш ва ахборот саводхонлигини ривожлантириш” мавзусидаги медимактабнинг тўртинчи мавсуми бўлиб ўтди.

Мақсад – ОAВ вакиллари ва блогерлар орасида танқидий фикрлаш ва ахборот саводхонлиги даражасини ошириш, шунингдек, медиатаълим соҳасидаги профессионал кўникмаларни ривожлантириш.

Лойиҳа иштирокчиларда медиатаълим соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш, танқидий фикрлашни ривожлантириш ва ОAВ ҳамда блогерлар орасида фактчекинг кўникмаларини яхшилашга қаратилган.

Шу билан бирга дезинформацияни аниқлаш механизмларини ишлаб чиқиш, ОAВнинг жамоатчилик фикрини шакллантиришдаги ролини тушуниш, ҳамда Европа Иттифоқи экспертлари билан ОAВ вакиллари ва медиа экспертлар ўртасида тажриба алмашиш имкониятини яратиш ҳам назарда тутилган.

Мақсадли аудитория: ёш журналистлар, соҳага оид факултет талабалари, янги ва тажрибали блогерлар, шунингдек, рақамли платформаларда ишлаш кўникмаларини ривожлантириш истагида бўлган ОAВ ходимлари.

Медиамактаб якунида “Миллий ОAВдаги дезинформация хавфлари нуқтаи назаридан меъёрий-ҳуқуқий базани таҳлил қилиш” мавзусида таҳлилий тадқиқот ўтказилиши режалаштирилган.

Тадқиқотга медиамактаб битирувчилари ва таклиф этилган экспертлар, жумладан журналистлар, фактчекерлар ва юристлар жалб қилинади.