@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Ўзбекистонда иқлим ўзгаришини юмшатиш ва мослашиш бўйича барқарор сиёсатни ривожлантириш” лойиҳаси

 2023-07-31 14:32:18   |     Просмотров: 413

Лойиҳа мақсади: Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари салоҳиятини кучайтириш, иқлим ўзгаришининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари тўғрисида жамоатчилик хабардорлигини ошириш ва қарорлар қабул қилишда жамоатчиликни жалб қилиш орқали Ўзбекистоннинг иқлим ўзгариши сиёсатини барқарор режалаштиришни такомиллаштириш.

 

Лойиҳа мақсадлари:

- Ўзбекистон ва Латвия Республикалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш;

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва барқарор сиёсатни режалаштиришни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тақдим этиш;

- қарор қабул қилувчи шахслар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг иқлим ўзгаришини комплекс бошқариш ва табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича салоҳиятини кучайтириш;

- иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳаракатлар режаларини режалаштириш ва ишлаб чиқишда гендер тенглигини интеграциялашувига кўмаклашиш, шунингдек, аёллар ва болаларни иқлим ўзгаришидан ҳимоя қилиш;

- аҳолининг иқлим ўзгаришининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари тўғрисида хабардорлигини ошириш ва уларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнига жалб этилишига кўмаклашиш.

Мақсадли ҳудудлар: Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари

Лойиҳа ҳамкорлари:

  • Латвия маҳаллий ҳокимиятлари ассоциацияси Иқлим ва энергетика вазирлиги (Латвия)
  • Видземе режалаштириш ҳудуди (Латвия)
  • Смилтене муниципалитети (Латвия)

Маҳаллий ҳамкорлар:

  • “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати
  • Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
  • Бухоро ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Лойиҳани амалга ошириш муддати: 2023 - 2024 йиллар

 

Лойиҳа Латвия Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.