@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“САЛОМ, САРДОБА, БИЗ БИРГАМИЗ!” АКЦИЯСИ

 2020-10-02 20:21:00   |     Просмотров: 1209

Адлия вазирлиги ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Президент халқ қабулхоналари кўмагида “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акциясини ўтказди.

Мақсади:  Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омборида юз берган техник офат натижасида жабр кўрган туманларда яшовчи аҳолига кўмак кўрсатувчи давлат ва жамоат тузилмалари, фуқаролар саъй-ҳаракатлари ва имкониятларини сафарбар қилиш. Акция доирасида 5 мингдан ортиқ фуқаролар қамраб олинди. Уларга манзилли моддий ёрдам кўрсатилди.

Амалга оширилган даври: 2020 йил май—сентябрь

Нима иш қилинди?

5 000+ киши қамраб олинди

Махсус очилган ҳисоб рақамига жами 561 млн сўм келиб тушди

23 та юк машинасига ортилган гуманитар ёрдам

167 оилага Ўзбекистон мебель ва ёғочни қайта ишлаш саноати Ассоциацияси ва бошқа ҳомийлардан мебеллар

2 280 та оилага “KRKA” (Словения) халқаро фармацевтик компаниясидан 70,3 млн сўмлик дори-дармонлар

Моддий ёрдам

Жами 111 оила — 339 млн сўм

42 оила — 2 млн сўмдан

45 оила — 3 млн сўмдан

24 оила — 5 млн сўмдан

Уйда таълим олувчи ногиронлиги бўлган болалар учун:

Жами 65 оила -- 116,1 млн сўм

  • 49 та компьютер
  • 2 та расм чизиш учун тўплам
  • 1 та велосипед
  • 1 та электр печи
  • 10 та ўқув мебели тўплами
  • 1 та эшитиш мосламаси
  • 1 та спорт тренажери

Озиқ-овқат тўплами

250 оила — 22,3 млн сўм

Талабаларнинг контракт тўлови

8 киши — 33,2 млн сўм

3 та мактаб кутубхонасига 

Жами 40 млн сўмга 2 928 та китоб тўплами

9 та ногиронлик аравачаси — 10,4 млн сўм