@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“UN75” ГЛОБАЛ КАМПАНИЯСИ ДОИРАСИДА ТУРКУМ МУЛОҚОТЛАР

 2020-01-02 20:18:00   |     Просмотров: 508

Мақсади: “БМТ 75” глобал мулоқот кампаниясини тарғиб қилишга кўмаклашиш, унга республика аҳолисининг иложи борича кўпроқ қисмини ҳам очиқ ва ҳам рақамли маконда қамраб олиш.

Амалга оширилган даври: 2020 йил май—октябрь

Нима иш қилинди?

Ўзбекистон https://un75.online платформаси орқали сўровномани тўлдирган кишилар сони (34 мингдан зиёд) бўйича Топ-10 таликка кирди. Мулоқот ва бошқа тадбирлар мобайнида турли ёш ва касбдаги 2 млнга яқин киши жалб қилинди.

Ташкил этилди:

  • Ўзбекистонда БРМ бўйича миллий шарҳ лойиҳасининг 400дан зиёд иштирокчилар билан онлайн анжуман шаклидаги муҳокамаси. Унда барқарор ривожланиш асносида инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, сўз эркинлиги, гендер тенглик, зўравонлик ва камситишлардан огоҳлантириш, экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди;
  • “БМТнинг 75 йиллиги: келажакка назар” туркум тадбирлар доирасида 50 га яқин онлайн мулоқотлар ва мотивацияли учрашувлар;
  • COVID-19'га қарши курашишда фидойилик кўрсатган соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларига миннатдорлик билдириш учун Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари футболчилари иштирокида “Шифокорларга раҳмат!” флешмоб-акцияси.

БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилди