@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

ТАЪЛИМ ВА СУВ ТАЪМИНОТИ СОҲАЛАРИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛИШИДА ФУҚАРОЛАР ИШТИРОКИ

 2020-01-02 20:17:00   |     Просмотров: 535

Мақсади: таълим, сув таъминоти ва санитария соҳаларида давлат хизматлари кўрсатилишида фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш бўйича маълумотнома ҳужжатини ишлаб чиқиш учун маслаҳат учрашувларини ўтказиш.

Амалга оширилган даври: 2019 йил апрель—август

Нима иш қилинди?

  • Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги, Уй-жой коммунал хизмат  кўрсатиш, Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг мутахассислари иштирокида муҳокама ва маслаҳат учрашувлари ўтказилди;
  • Натижада, маълумотнома ҳужжати тайёрланди, ундаги тавсияларни айни пайтда ишлаб чиқилаётган Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси компонентлари қаторига киритиш масаласини кўриб чиқиш учун ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Маслаҳат кенгашига тақдим этилади.

Лойиҳа Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси молиявий кўмагида амалга оширилди