“БИР МИЛЛИОН ДАРАХТ” АКЦИЯСИ
2022-10-02 12:01:25 |
Просмотров: 5008
Ўтказилиш жойи: Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари.
Мақсад: Ўзбекистонда қулай экологик муҳит яратиш, дарахтларни муҳофаза қилиш, тиклаш ва кўпайтириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш.
Aкцияда қатнашиш учун давлат ва хусусий ташкилотлар, халқаро ташкилотлар, ННТлар, ёшлар ва экологик бирлашмалар, жисмоний шахслар, фаол фуқаролар таклиф этилади.
Биринчи акциянинг ўтказилиш санаси: 2019 йил 24 октябрь.
- 2019 йилда 1 652 113 та дарахт экилган.
- 2020 йилда — 2 125 225 та.
- 2021 йилда — 25 000 та.
- 2022 йилда — 1 500 та.
- 2023 йилда — 150 та.
- 2024 йилда — 2 348 та.
- 2025 йилда — 871 та. (Баҳорги мавсум)
Муҳим: дарахтлар ҳудуд ва минтақаларнинг хусусиятлари ҳамда иқлимий барқарорлигига қараб танланади.
Масалан, дарахтлар қуйидаги жойларга экилади:
- Мактаблар, боғчалар, маҳаллаларда — мевали ва боғ дарахтлари.
- Боғ ва хиёбонларда — соя берувчи манзарали дарахтлар.
- Ўрмон хўжаликларида — писта, ёнғоқ дарахтлари.
- Тоғли ҳудудларда — игнабаргли (арча) дарахтлар.
Aкция ўтказилишининг яна бир муҳим шарти — экилган дарахтлар кейинчалик суғорилиши ва парвариш қилинишини таъминлашдир.
"Бир миллион дарахт" акциясининг ўтказилиш муддати: ҳар йили.