@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

ТОШКЕНТ МУНОЗАРА КЛУБИ

 2022-10-02 11:37:57   |     Просмотров: 1579

Халқаро мунозара клуби Президентнинг 2020 йил 2 мартдаги фармонига мувофиқ “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати қошида ташкил этилди. 

Мақсад ва вазифалари: Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда мунозара сессияларини ўтказиш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини доимий баҳолаш тизимини йўлга қўйиш учун аҳоли ва экспертлар орасида сўровлар, ўрганишлар олиб бориш, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларидаги ташаббуслар бўйича унинг жамоатчилик муҳокамаларини инобатга олган ҳолда асосли таклифлар бериш, тавсиялар ва сиёсатни ишлаб чиқишда илғор тажрибаларни ўрганишга “ақл марказлари”ни жалб қилиш.

Раиси: Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 

  • 4 та сессия (биринчиси 2020 йил 8 июлда “COVID-19 билан боғлиқ карантин чекловлари: дунёдаги вазият" мавзусидаги бўлиб ўтди)
  • 50 нафардан зиёд экспертлар иштирок этди
  • 20 дан ортиқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди

Ҳамкор: Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси