U-REPORT ПЛАТФОРМАСИ
2022-08-15 11:00:11 |
Просмотров: 5371
Мақсади: U-Report электрон платформаси орқали ёшларни қарорлар қабул қилиш жараёнларига жалб қилиш, уни Ўзбекистон ёшлари орасида оммалаштириш. Платформа ёшларга ўзларини қийнаётган масалаларда фикр билдириш, ҳукумат ва ёшлар ўртасида мулоқот ўрнатиш имконини беради
Амалга ошириш муддати: 2020—2022 йиллар
Нима иш қилинди?
- “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати “U-Report” лойиҳасининг мувофиқлаштирувчи кенгаши таркибига киритилди;
- 2020—2021 йилларда Сирдарё, Жиззах ва Наманган вилоятларининг шаҳар ва туманларида “U-Report” инновацион рақамли платформаси тақдимот қилинди ва волонтёрлар учун семинарлар ўтказилди. Тадбирлар 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 20 мингдан ортиқ ўқувчи ва талабаларни қамраб олди;
- 2020 йил декабрда U-Report, “Юксалиш” УМҲ, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ёшлар—U-Report—ҳоким” ҳудудий мулоқотларига старт берилди.
Лойиҳа ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.