@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

ЎЗБЕКИСТОНДА ХАЛҚАРО ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ СИФАТИНИ ОШИРИШ - EQUAL

 2022-03-02 16:48:47   |     Просмотров: 1614

Мақсади: Ўзбекистонда дискриминацияга мойил қатламнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий (ESC) ҳуқуқларини тенг ҳимоя қилишда фуқаролик жамиятини қўлаб-қувватлашга кўмаклашиш

Амалга ошириш муддати: 2021 йил август – 2023 йил март

Кутилаётган натижалар:

• ESC ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича 4 та ўқув модулини ишлаб чиқиш, бунда меҳнат ҳуқуқи, саломатлик ҳуқуқи ва хотинқизларнинг репродуктив ҳуқуқи, уй-жой ҳуқуқи, ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқи қамраб олинади;

• 5 та юридик ҳужжат ишлаб чиқиш, бунда Ўзбекистон судларидаги ахборот ҳужжатларини киритиш;

• 65 нафар фуқаролик жамияти вакиллари ва судьялар иштирокида ESC ҳуқуқлари бўйича 3 та ўқув семинари ташкил қилиш;

• ESC ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фуқаролик жамияти институтлари иштирокида 5 та тадбир ташкил қилиш;

• Ўзбекистонлик 5 нафар фуқаролик жамияти экспертининг Швейцарияда тажриба алмашиши;

• 150 нафар фуқаролик жамияти вакиллари учун ESC ҳуқуқлари бўйича 6 та мунозара семинари ва ёзги оромгоҳ ташкил қилиш;

• ESC ҳуқуқлари масалаларига тааллуқли 4 та видеоролик яратиш.

Лойиҳа Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида Халқаро юристлар комиссияси (ХЮК), БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қошидаги Судьялар олий мактаби ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.