@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

МАРКАЗИЙ ОСИЁДА БАҒРИКЕНГЛИК ВА ТИНЧЛИК УЧУНЕ ТРАНСЧЕГАРАВИЙ ВА СЕКТОРЛАРАРО МУЛОҚОТ

 2021-04-13 17:03:48   |     Просмотров: 3276

Мақсади: бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик, радикаллашувнинг олдини олиш, миллатлараро низолар сабаблари ҳақида аҳоли хабардорлигини ошириш, маҳаллий фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, ёшлар ташаббуслари, уларнинг трансчегаравий мулоқот иштирокчилари бўлишлари учун имкониятлар яратиш мақсадида Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўзаро ҳамкорлик ҳамда кўп томонлама трансчегаравий мулоқотни мустаҳкамлаш

Амалга ошириш муддати: 2020 йил май – 2023 йил март

Нима иш қилинди?

  • Фарғона давлат университети қошида Дўстлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик маркази очилди;
  • 20 дан зиёд тренинглар ўтказилди;
  • 800 дан зиёд ёшлар, ННТ вакиллари, ОТМ ўқитувчилари ва журналистлар қамраб олинди.

Кутилаётган натижалар:

  • Учта мамлакатда амалга ошириладиган медиастратегия ишлаб чиқиш;
  • Бағрикенглик форуми, кичик фестиваллар, кўргазмалар, мунозара ва дебат дастурлари ўтказиш;
  • Ҳудудларда миллатлараро низоларнинг сабабларини аниқлаш ва таҳлил қилишга қаратилган тадқиқотлар ўтказиш.

Лойиҳа Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида Конрад Аденауэр номидаги жамғарма бошчилигидаги консорциум билан учта мамлакатдаги ҳамкорлари — “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати (Ўзбекистон), “BIOM” экологик ҳаракати (Қирғизистон) ҳамда “Гендер ва тараққиёт” жамоат ташкилоти (Тожикистон) томонидан амалга оширилмоқда