@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“ЎЗБЕКИСТОНДА ЖУРНАЛИСТИКА СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ЭТИКА СТАНДАРТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ”

 2021-03-13 16:37:00   |     Просмотров: 6341

Мақсади: 2017—2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган Ўзбекистон ҳудудларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг холис ёритилишини таъминлаш мақсадида, маҳаллий ОАВ вакилларининг касб этикаси ва таҳлилий журналистика борасидаги салоҳиятини ошириш.

Нима иш қилинди?

  • Республиканинг барча ҳудудларидан босма ва интернет ОАВлари вакиллари учун 5 та ҳудудий тренинглар ташкил этилди;
  • Республиканинг барча ҳудудларидан келган 120 нафар журналистлар ўқитилди;
  • www.tahlilmedia.uz махсус веб-платформаси яратилди, унга тренинг иштирокчиларининг 100га яқин материаллари жойлаштирилди;
  • Ўзбекистон журналистларининг профессионал этикаси намунавий кодекси ишлаб чиқилиб, интернет тармоғига жойлаштирилди;
  • Журналистнинг касбий фаолиятига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида амалга оширилди