@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Учинчи media-тоқташ жойи — Фарғона

 2019-07-24 16:24:00   |     Просмотров: 2836

Фарғона шаҳри "Ўзбекистон журналистикасини этикасига халқаро стандартлар асосида ривожлантириш" лойиҳаси доирасида журналистлар учун зоналари тренингларининг учинчи тўхташ жойига айланди. Бу ерда Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларидан 20 дан ортиқ медиа соҳа вакиллари йиғилди.

Маълумот учун: "Ўзбекистон журналистикасини этикасига халқаро стандартлар асосида ривожлантириш" лойиҳаси "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати томонидан Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг мақсади – Ўзбекистоннинг вилоятларидаги амалга оширилаётган ислоҳотларни объектив ёритиш учун миллий оммавий ахборот воситалари вакилларининг касбий этика ва таҳлилий журналистика соҳасидаги салоҳиятини оширишдир. Бу мақсад "Ҳаракатлар стратегияси"га мувофиқ, 2017-2021 йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларни тўғри ёритишда журналистларни қўллаб-қувватлашни кўзда тутади.

Медиа соҳа мутахассисларининг фикрича, кенг миқёсдаги трансформациялар даврида давлат ва жамиятни ислоҳ қилиш жараёнларини касбий даражада ёритиш жуда муҳимдир. Сўнгги йилларда шундай материаллар сони ортиб бораётган бўлса-да, ҳали ҳам улар етарли даражада эмас. Бу вазифани ҳал қилишга тўсқинлик қилаётган омиллар орасида ходимларнинг малакаси пастлиги, айни пайтда, минтақаларда, оммавий ахборот воситалари вакилларига давлат органлари билан етарлича ёрдамнинг бўлмаслиги, одатий стереотиплар ва ўз-ўзини цензура қилиш мавжуд. Жамиятда сифатли журналистикага талаб ортиб бормоқда.

Тренинглар, журналистлар, блогерлар ва давлат органлари матбуот хизматлари ходимларига мўлжалланган бўлиб, замонавий технологиялар ва илғор амалийотлар ёрдамида таҳлилий материаллар ёзишни ўргатишга қаратилган.

Фарғонадаги тренинг давомида иштирокчилар таҳлилий журналистиканинг назарий ва амалиёт жиҳатларини, таҳлилий материалларни тайёрлашда очиқ ва ёпиқ манбалари билан ишлаш усулларини, уларни визуализация қилишни, "fake" хабарлар ва маълумотларни текширишни, шунингдек, замонавий журналистиканинг долзарб муаммоларини кўриб чиқдилар. Тренингнинг бир сессияси Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан миллий ва хорижий экспертлар, жумладан, ЮНЕСКО иштирокида ишлаб чиқилган Журналистлар касбий этика кодекси лойиҳасини муҳокама қилишга бағишланди. ОАВ вакиллари ва блогерлар ўзларининг кундалик фаолиятлари ва минтақавий хусусанликларини инобатга олиб фикр-мулоҳазаларини, аниқ таклиф ва тавсияларини билдиришди.

Иштирокчиларнинг фикрича, интерактивлик, амалий машқлар ва кичик гуруҳларда ишлаш ўқув материалини яхши ўзлаштиришга ёрдам берди. Тренерлар — Бухоро давлат университети тилшунослик факультети доценти Беруний Алимов, журналит ва блогер Қобил Хидировнинг таклиф этган очиқ мулоқот формати медиа мактаби вакиллари учун янги профессионал жиҳатларни очишга имкон берди.

Эслатиб ўтамиз, аввало зоновий тренинглар Самарқанд ва Қаршода бўлиб ўтган эди. Улар самарқандлик, Навоийлик, Жиззаклик, Қашқадарёлик, Сурхондарёлик ва Бухоролик 50 га яқин журналит ва медиа соҳа вакилларини бирлаштирди.

"Юксалиш" ҳаракати матбуот хизмати.