@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Шанхайда ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди

 2019-07-12 10:35:00   |     Просмотров: 412

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурханов ХХРга ташрифи доирасида Шанхай шаҳрида ватандошлар билан учрашди.
Ҳаракатнинг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистон тараққиётига бефарқ бўлмаган барча фуқаролар, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар, бизнес ҳамжамияти, академик доира вакилларини амалга оширилаётган ислоҳотлар атрофида бирлаштириш ҳисобланади. 


Шу муносабат билан, хориждаги ватандошларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида хабардор қилиш, улар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, зурур ҳолларда уларга керакли кўмак бериш ва қўллаб-қувватлаш, саъй-ҳаракатларни мамлакат ривожига йўналтириш муҳим ҳисобланади.  


Бўлиб ўтган учрашув давомида Акмал Бурханов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг фаолият йўналишлари, амалга ошираётган лойиҳалари ҳақида маълумот берди. Ташкилот ХХРнинг Шанхай университети ва “ақл марказлари” билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганлиги таъкидланди.


Ўз навбатида, ватандошлар томонидан Шанхайда Ўзбекистон кунларини ўтказиш ҳамда юртимизда Дунхуа (Донгҳуа Университй) университети филиалини очиш таклифлари берилди. Мазкур ОТМ Хитой маърифат вазирлиги ҳузурида ташкил этилган бўлиб, асосий давлат университетлардан бири ҳисобланади. Унинг асосий йўналишлари – тўқимачилик саноати, мода ва дизайн, халқаро савдо, ахборот технологиялари ва амалий фанлар. Университетда фаолият олиб бораётган ватандош–докторантлар Ўзбекистонда ушбу университет филиалини очишга ўз хиссалариниқўшишга тайёрликларини билдирдилар. Шунингдек, иштирокчилар томонидан Ўзбекистоннинг ХХРда иқтисодий, туристик салоҳиятини ҳамда имежини оширишга қаратилган бир қатор ғоялар ҳам илгари сурилди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати