@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг жамоатчилик мониторинги бўйича тренинг ўтказилди

 2026-03-31 15:35:05   |     Просмотров: 1236

2026 йил 24-25- март кунлари Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида “Юксалиш” ҳаракати томонидан Давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларининг жамоатчилик мониторинги масалаларига бағишланган тренинг ва амалий мониторинг тадбири ташкил этилди.

Мазкур тадбир Буюк Британия Ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича вазирлиги (ФCДО) кўмагида ҳамда Қирғизистоннинг “Сиёсатни ривожлантириш институти” (ИПР) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ҳукуматларнинг иқтисодий сиёсатдаги шаффофлиги ва ҳисобдорлигини кучайтириш” лойиҳаси доирасида ўтказилди.

Тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, фуқаролик фаоллари, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамда соҳа экспертларидан иборат 20 га яқин иштирокчи қатнашди

Тренинг машғулотлари Мухриддин Файзуллаев, Шоҳжаҳон Элмуродов ва Ботир Мардаев томонидан олиб борилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ДХШ лойиҳаларининг сифати ва аҳоли учун самарадорлигини баҳолаш бўйича иштирокчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, шаффофлик ва ижтимоий таъсирни таҳлил қилиш методикаларини ўргатиш, шунингдек, давлат, инвесторлар ва аҳоли ўртасидаги мулоқот механизмларини янада мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Тадбирнинг биринчи куни иштирокчилар назарий билимларни ўзлаштириб, баҳолаш чек-варақлари ва мониторинг инструментлари билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларни эгалладилар. Кейинги кунда эса иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, Қарши шаҳридаги 4 та амалдаги ДХШ объэктида амалий мониторингини амалга оширдилар. Жараён давомида кузатув ишлари олиб борилди, аҳоли ва объэкт маъмурияти вакиллари билан суҳбатлар ўтказилди, лойиҳаларнинг реал ҳолати ўрганилди.