@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Тадбиркорлар иштирокида нетворкинг учрашуви бўлиб ўтди

 2026-03-05 19:59:51   |     Просмотров: 1307

2026-йил 4-март куни Тошкент шаҳрида “Юксалиш” ҳаракати ташаббуси билан турли соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида нетwоркинг учрашуви ташкил этилди. Тадбир тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда янги ташаббус ва таклифлар алмашиш мақсадида ўтказилди.

Учрашув давомида реклама, хизмат кўрсатиш, ИТ, таълим, умумий овқатланиш ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, бизнес юритиш жараёнида учраётган айрим долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, тадбиркорлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги лойиҳаларни ривожлантириш имкониятлари билан бир қаторда ижтимоий масъулиятли бизнес тамойилларини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Тадбир якунида “Юксалиш” ҳаракати томонидан 2025-йил декабр ойида эълон қилинган ТОП-20 35 ёшгача бўлган тадбиркорлар рейтингидан (https://t.me/uzbyuksalish/5614)  жой олган тадбиркорларга сертификатлар тақдим этилди.

Маълумт учун: Мазкур рўйхатга реклама, ИТ, таълим, агро соҳа ва бошқа йўналишларда янги стандартлар яратиб, маҳсулотларини халқаро бозорга олиб чиқаётган, инновациялар жорий этаётган ҳамда юзлаб иш ўринлари яратаётган ёш лидерлар киритилган эди.