Жамиятда ёшлар ва болалар учун маҳаллий бошқарувни инклюзив трансформация қилиш бўйича тренинглар ташкил этилди
“Ўзбекистонда ёшлар ва болалар учун қулай маҳаллий бошқарувни инклюзив трансформация қилиш” лойиҳаси доирасида 2026-йил 29-январ – 17-феврал кунлари Термиз, Қарши, Урганч ва Нурафшон шаҳарларида Халқ депутатлари Кенгашлари ҳузуридаги Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссия аъзолари ҳамда Ёшлар маслаҳат гуруҳлари учун комплекс тренинглар ташкил этилди.
Мазкур лойиҳа Юксалиш ҳаракати, УНИaCЕФ ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида, Швейсария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигининг молиявий кўмагида амалга оширилмоқда. Тренинглар маҳаллий бошқарув тизимида ёшлар ва болалар иштирокини институционал даражада кучайтиришга қаратилган.
Тренинглар давомида қатнашчилар маҳаллий бошқарувда ёшлар ва болалар иштирокини таъминлас борасидаги халқаро ва миллий тажриба билан атрофлича танишдилар. Хусусан, иштирок тушунчаси, унинг аҳамияти, халқаро ва миллий ҳуқуқий асослари, маҳаллий вакиллик органларининг тизими ҳамда Халқ депутатлари Кенгашларининг фаолият юритиш тартиби боъйича батафсил маълумотларга эга бўлдилар.
Шунингдек, Ёшлар маслаҳат гуруҳларининг ваколатлари, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг иш фаолиятини самарали ташкил этиш механизмлари муҳокама қилинди. Давлат ва маҳаллий бюджет асослари, бюджет тузилиши ва шакллантирилиши, маҳаллий бюджет тушунчаси ҳамда бюджет жараёнида Ёшлар маслаҳат гуруҳларининг иштироки юзасидан амалий машгъулотлар оътказилди.
Амалий машгъулотлар давомида иштирокчилар оъз ҳудудларида ёшлар иштирокини кучайтиришга қаратилган аниқ таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқди. Натижада ҳар бир пилот ҳудуд бўйича келгуси 6 ойга мўлжалланган аниқ ҳаракатлар режаси шакллантирилди. Бу эса лойиҳанинг амалий натижадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
16-феврал куни Нурафшон шаҳрида ўтказилган тренинг алоҳида аҳамият касб этди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси О.М. Козихонова ҳамда Швейсария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигининг (СДC) Ўзбекистондаги ваколахонаси раҳбари ўринбосари Урсула Келлер иштирок этиб, маҳаллий бошқарув тизимида ёшлар ва болалар иштирокини кучайтириш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.
Урсула Келлер ўз нутқида Швейсария томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган номарказлаштириш ислоҳотларини қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлади. У мазкур лойиҳа маҳаллий аҳоли, хотин-қизлар ва ёшларнинг овозини эшитиш имконини бериши билан муҳим аҳамият касб этишини қайд этди. Шунингдек, лойиҳа консепсиясида Швейсариянинг “қуйидан юқорига” тамойилига асосланган бошқарув модели, хусусан кантонлар тажрибаси асос сифатида олингани таъкидланди. Муаммоларни имкон қадар аҳолига яқин даражада ҳал этиш зарурлигига алоҳида урғу берилди.
Тренинглар натижасида:
• Халқ депутатлари Кенгашлари ҳузуридаги доимий комиссиялар ва Ёшлар маслаҳат гуруҳларининг ўзаро ҳамкорлик механизмлари мустаҳкамланди;
• Йошлар ва болаларнинг маҳаллий қарор қабул қилиш жараёнларидаги иштирокини кенгайтириш бўйича аниқ ташаббуслар ишлаб чиқилди;
• Бюджет жараёнида ёшлар иштирокини таъминлаш боъйича амалий коъникмалар шакллантирилди;
• Ҳар бир пилот ҳудуд учун 6 ойлик аниқ ҳаракатлар режаси тасдиқланди.
Мазкур тренинглар маҳаллий бошқарув тизимида инклюзивликни таъминлаш, ёшлар ва болалар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қарорлар қабул қилиш амалиётини ривожлантириш, шунингдек, фуқароларнинг, айниқса ёш авлоднинг маҳаллий даражадаги сиёсий ва ижтимоий жараёнлардаги иштирокини кенгайтириш йўлида муҳим қадам бўлди