“Юксалиш” ҳаракати раис ёрдамчиси лавозимига ишга таклиф этади
“Юксалиш” ҳаракатига юқори ташкилий қобилиятга эга, масъулиятли ва иш юритишни яхши биладиган раис ёрдамчисини ишга таклиф қилади.
Асосий вазифалар:
Раиснинг кундалик иш фаолиятини ташкилий жиҳатдан юритиш;
Раис топшириқлари ижросини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Жисмоний ва юридик мурожаатлар билан ишлаш;
Расмий хатлар, маълумотнома ва ҳисоботларни тайёрлаш;
Учрашувлар, йиғилишлар ва тадбирларни режалаштириш ҳамда ташкил этиш;
Давлат органлари, ҳамкор ташкилотлар билан алоқа ўрнатишда кўмаклашиш;
Раис иштирокидаги тадбирлар учун материаллар тайёрлаш.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
Олий маълумотли
Ўзбек тилини мукаммал билиш, рус тилини яхши билиш, инглиз тили афзал
Иш юритиш, расмий ҳужжатлар билан ишлаш тажрибаси MS Office (Word, Excel, PowerPoint) дастурларини билиш
Юқори даражада ташкилий ва мулоқот кўникмалари
Масъулиятлик, интизом, тезкорлик
Стрессга чидамлилик ва тезкор қарор қабул қила олиш қобилияти
Биз таклиф этамиз:
Нуфузли жамоат ташкилотида ишлаш имконияти
Ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларда иштирок
Касбий ўсиш ва тажриба орттириш учун имкониятлар
Қонуний меҳнат шартномаси
Қулай иш муҳити ва профессионал жамоа
Иш жойи: Тошкент шаҳри
Иш режими: тўлиқ иш куни (5/2)