@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш” ҳаракати ва Сув хўжалиги вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди

 2025-06-04 12:39:48   |     Просмотров: 2451

“Юксалиш” ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Бутунбаев томонидан сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжатдан кўзланган мақсад "сув - бебаҳо" деган ғояни илгари суриш, шунингдек, жамоатчилик ўртасида сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантириш, ёмғир ва оқова сувларидан самарали фойдаланиш, сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши бўйича жамоатчилик мониторинги механизмларини жорий этиш, аҳолининг маълумот олиш ҳуқуқини таъминлаш ва ислоҳотлар юзасидан хабардорлигини ошириш кабилардан иборат.

Томонлар ушбу мақсадларга эришиш юзасидан амалга ошириладиган вазифаларни келишиб олишди. Шу билан бирга, “Юксалиш” ҳаракати вазирлик билан ҳамкорликда жамоатчилик мониторингларини ташкил этиш ва натижаларини таҳлил қилишда иштирок этиши белгиланди.