Очиқ вакансия: юрисконсульт
2025-02-04 11:21:17 |
Просмотров: 1853
"Юксалиш" ҳаракати юрисконсульт лавозими учун номзодлар танловини ўтказмоқда.
Иш жойи – Тошкент шаҳри. Бандлик шакли – ярим ставка.
Асосий вазифалар:
- Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва таҳлил қилишда иштирок этиш;
- Жамоатчилик мониторингини ўтказишга кўмаклашиш, якуний ҳисобот ва маълумотномалар тайёрлашда иштирок этиш;
- Қонун чиқарувчи органлар билан ҳамкорликда фаолиятни ташкил этиш ва қонунчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
- Турли лойиҳалар доирасида ҳуқуқий ҳужжатлар ва шартномаларни таҳлил қилиш, эксперт хулосаларини тақдим этиш;
- Жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича ҳуқуқий таҳлиллар ўтказиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;
- Ташкилот манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳуқуқий маслаҳат бериш ва ҳужжатлар тайёрлаш.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
- юридик йўналишда олий маълумот (ҳуқуқшунослик магистр даражаси афзаллик ҳисобланади);
- камида 3 йил юридик соҳада иш тажрибаси (давлат органлари, ННТ, ҳуқуқий таҳлил ва мониторинг билан боғлиқ соҳаларда ишлаганлар афзалликка эга);
- ўзбекистон Республикаси қонунчилигини чуқур билиш, ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертиза қилиш кўникмаларига эга бўлиш;
- аналитик фикрлаш, ҳуқуқий таҳлил ва хулосалар тайёрлаш қобилиятига эга бўлиш;
- мулоқот қилиш ва жамоада ишлаш кўникмаларига эга бўлиш;
- рус ва инглиз тилларини билиш афзаллик беради;
- Microsoft Office дастурлари ва ҳуқуқий маълумотлар базаларидан фойдаланиш қобилияти.
Алоқа: Ҳужжатларни (резюме ва контакт маълумотлари) Ҳаракатнинг электрон манзилига юборишингизни сўраймиз: info@yumh.uz