@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Йил якунлари: Қорақалпоғистон Республикаси фаолиятига назар

 2024-12-31 06:25:00   |     Просмотров: 1024

“Юксалиш” ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан "Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган 7 та жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирлар якунлари бўйича жами 82 та таклиф ҳудудий бўлинма томонидан jamoatchilik.uz платформасига  киритилди.

Жамоатчилик мониторинги

Ҳудудий  бўлинма ташаббуси билан Давлат дастурлари, Президент фармонлари, қарорлари, Ҳукумат қарорлари ижроси юзасидан жами 23 та жамоатчилик мониторинги ўтказилди.

Тадбирларда уй-жой қуриш, уларнинг сейсмик ҳолатини мониторинг қилиш, ижтимоий объектлар, жумладан, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ва маданият муассасалари қуриш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари бажарилиши ўрганилди. Шунингдек, аҳоли яшаш пунктларидаги таъмирлаш ишлари, электр энергияси, табиий газ, томорқа ерларини суғориш, ичимлик суви билан тўлиқ таьминланганлиги ўрганилди.

Мониторинглар давомида қўйидаги натижаларга эришилди:

“Юксалиш” ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси, Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили билан биргаликда Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тахиатош тумани филиалида ўтказилган мониторинг давомида электр иситиш қурилмасининг алмаштирилишини талаб қилгани сабабли, иссиқ сув масаласи жойида ҳал этилди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан таълим ташкилотлари санитария-гигиена  шахобчаларининг қурилиши ва чиқинди контейнерлари билан тўлиқ таъминлаш бўйича Вазирлар Кенгашига тақдимнома киритилган.

Бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш таомномасидаги 200 мл сув ўрнига вазирликнинг 2024 йил 16-октябрдаги 05-43-3687-сонли хати билан белгиланган тартибда кулер ускунасида сув етказиб бериш жорий қилинди.  

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида ўтказилган жамоатчилик мониторинги натижасида:

Нукус шаҳридаги 10-сонли поликлиниканинг "Алтын жағыс" ва Бўз овул" МФЙ ҳудудларидаги аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббий пунктларида дориларни сақлаш учун музлатгичлар (контейнерлар) қўйилиши таъминланди.

Ўтказилган акциялар

Ҳудудий бўлинма ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2 маротаба "Бир миллон дарахт" акцияси ўтказилди.

2024 йил март ойида Нукус шаҳри "Дўстлик уйи" ҳудудида ва 2024 йил ноябр ойида Нукус шаҳри 43-сонли мактабгача таълим муссасаси ҳудудида ўказилди. Мазкур акциялар доирасида 100 дона манзарали дарахт экилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ҚР бўлими билан ҳамкорликда 2 та "Ҳуқуқий маслаҳатлар куни" акцияси ўтказилди.

Акцияда,  оила ҳуқуқи, мулкий ва номулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тўғрисида ва нотариал ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, мерос, никоҳ, ҳадя, ижара ва мол-мулк олди-сотди шартномалари ҳамда мерос васиятномалари ва бошқа турли муаммоли масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, бепул юридик ёрдам кўрсатилди.

Жами 140 нафардан ортиқ фуқаро саволларига жавоблар берилди.

Шу билан бирга сентябр ва декабр ойларида 2 маротаба "Биз донормиз" акцияси ўтказилди.

Акцияда иштирок этган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, олий таълим муассасалари, маҳалла еттилиги ва 95 та фаол фуқаро томонидан 42 литр 910 грам қон топширилди.

"Фуқаролик жамияти  ҳафталиги" тадбирлари

"Фуқаролик жамияти  ҳафталиги" доирасида Қорақалпоғистон Республикасида  4 та тадбир ўтказилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашув;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири билан нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учрашуви;

“Биз донормиз!” хайрия акцияси;

Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан очиқ мулоқот тадбирлари ўтказилди. Тадбирларда депутатлар, фаол давлат ташкилотлари ходимлари ва ННТлар вакилларидан  жами 150 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Ҳудудий бўлинма томонидан йил давомида 1400 нафардан ортиқ фуқаро аъзоликка қабул қилинди.