Йил якунлари: Бухоро вилояти
“Юксалиш” ҳаракати Бухоро вилояти бўлинмаси томонидан 2024 йил давомида 1485 нафар турли соҳа вакиллари, фаол фуқаролар Ҳаракат аъзолигига қабул қилинди.
Давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотлардан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, амалга оширилаётган ишларни жамоатчилик мониторинги сифатида ўрганиш мақсадида турли соҳаларда 31 та жамоатчилик мониторинги ўтказилди. Жумладан:
- Қишлоқ хўжалиги (иссиқхона хўжаликлари, сувчилар мактабини ташкил этилиши, агрологистика марказларининг фаолияти);
- Тиббиёт (аҳолига бирламчи тиббий хизматлар кўрсатиш, рақамлаштириш, дори-дармонлар ва тиббий воситалар таъминоти, вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонасида яратилган шароитлар);
- Таълим ва тарбия (мактаблар қурилиши, тоза ичимлик суви таъминоти, чолғу асбоблари ва спорт анжомлари билан таъминлаш, ДХШ асосида ташкил этилган МТТлар фаолияти);
- Спорт (маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг ўртача умр кўриш даражасини ошириш, спортга кенг жалб қилиш, МФЙларнинг моддий техник базасини яхшилаш);
- Тадбиркорлик ва саноат (ёшлар ва кичик саноат зоналари фаолияти, микромарказларнинг ташкил этилиши ҳолати);
- Қурилиш-бунёдкорлик ишлари (каналларни бетонлаштириш, аҳолининг тоза ичимлик ва оқова суви билан таъминланганлик ҳолати, автомагистрал йўлларни таъмирлаш);
- Open budget лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар;
- Ёшлар масаласи (маҳаллардаги қизил тоифадаги ёшларнинг раҳбарларга бириктирилганлиги ва улар билан олиб борилган ишлар ҳолати, ёшлар етакчилари фаолияти);
- Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимлари фаолияти (ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлар фаолияти, кейс менежмент тизими орқали муаммоларнинг бартараф этилиши ҳолати, ногиронлиги бор бўлган фуқароларга давлат ва хусусий объектларга тўсиқларсиз кириш имкониятларининг яратилганлиги);
- Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш (секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари фаолияти) каби соҳаларда жамоатчилик мониторинги тадбирлари ўтказилди. Мониторинг натижалари юзасидан
8 маротаба жамоатчилик эшитувлари ташкил этилди. Бунда, тиббиёт, таълим, спорт, ёшлар, ижтимоий ҳимоя, мактабгача таълим, мурожаатлар, қишлоқ хўжалиги соҳалари қамраб олинди. Тегишли давлат идораларига 20 дан ортиқ таҳлилий материал юзасидан тавсия хатлари киритилди.
Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят ва туман(шаҳар) Кенгашлари сессияларига 8 та масала киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижроси назоратга олинди.
Мониторинг тадбирлари юзасидан Мутасадди ташкилотларга ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияларига таклиф ва тавсиялар киритиш натижасида 17 та масала ижобий ҳал этилди.
Йил давомида аҳолини қийнаб келаётган 7 та резонансли долзарб масала ижобий ҳал этилди (мактаб ва боғчалар ҳудудига яқин бўлган серқатнов автомобил йўлларида светофор ўрнатиш, янги трансформатор ўрнатиш, пиёдалар йўлакчасини ётқизиш).
Шунингдек, йил давомида жами 4 маротаба ҳуқуқий маслаҳатлар куни ҳамда донорлик акциялари ўтказилди. Бунда Ҳуқуқий маслаҳатлар куни акцияларида 200 га яқин фуқаронинг ҳуқуқий муаммолари юзасидан маслаҳатлар берилиб, масъул ташкилотларга йўналтирилди.