@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Сарҳисоб: Андижон вилоят ҳудудий бўлинмаси фаолияти

 2025-01-03 08:38:00   |     Просмотров: 1085

2024 йилги давлат дастури лойиҳаси юзасидан jamoatchilik.uz платформасига Андижон вилоятидан 120 та таклиф киритилди.

 “Юксалиш” ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жами 8 маротаба акция, 2 маротаба учрашув ўтказилди.

Жумладан, “Нотариуслардан бепул ҳуқуқий билимлар” акцияси, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси, “Биз-донормиз” хайрия акцияси, “Чиқиндисиз табиат” эко акцияси ташкил этилди.

Шунингдек, “Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва роли”, “Аралаш сайлов тизими: хорижий тажриба ва миллий ёндашув” мавзусида аҳоли билан учрашувлар ўтказилди.

Ҳаракат томонидан 2024 йил давомида турли мавзуларда 6 та (1 та ҳудудий бўлинма ташаббуси билан) ижтимоий сўровнома ўтказилди.

Жумладан, қуйидаги мавзулар қамраб олинди:

-  Носоғлом хорижий ташвиқот (пропаганда)га қарши курашиш;

-  Республиканинг барча ҳудудларида жамоат транспортининг иш сифатини ўрганиш;

- Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларини янада такомиллаштириш;

- Республика миқёсида “Ёшлар ва иш берувчилар”;

- Ипотека учун субсидия олиш жараёнида иштирок этганмисиз?;

- Вилоятдаги коррупция даражасини баҳолаш ва уни юзага келиш сабаблари ва шартларини аниқлаш.

Ҳудудий бўлинма томонидан 2024 йил давомида жами 32 маротаба жамоатчилик мониторинг тадбирлари давомида жами 150 дан ортиқ турли хил объект ўрганилди.

Жумладан:

-  Қишлоқ хўжалиги йўналишида 5 та;

-  Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича 2 та;

-  Ёшлар ва аҳолини бандлигини таъминлаш бўйича 2 та;

-  Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича 2 та;

-  Мактабгача ва мактаб таълими йўналишида 4 та

-  Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида 3 та

-  Чорвачилик йўналишида 1 та

-  Соғлиқни сақлаш йўналишида 2 та

-  Туризмни ривожлантириш йўналишида 1 та

-  Тадбиркорлик йўналишида 2 та

-  Жамоат транспорти бўйича 1 та

-  “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари бўйича 1 та 

-  Ички ҳамда умумий фойдаланиш йўлларини таъмирлаш бўйича 1 та

-  Кўп қаватли аҳоли хонадонларига лифт ускуналарини ўрнатиш бўйича 1 та

-  Бошқа масалалар - 4 та.

Шунингдек, давлат дастури ва ҳудудий дастурларга киритилган лойиҳалар юзасидан ўтказилган 5 та жамоатчилик мониторинги якунлари юзасидан вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов номига таҳлилий маълумот киритилиб, мавжуд камчиликлар ўз вақтида бартараф этилишига эришилди.

Жумладан:

- Атмосферага чиқариб ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини камайтириш;

- Янги мактабларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш ҳамда уларга зарурий шарт-шароитлар яратиш;

- Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларини янада такомиллаштириш;

- Оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокорлик пунктларини ташкил этиш ҳамда рақамлаштириш;

- Республика аҳолисининг ичимлик сув таъминоти даражасини ошириш.

“Юксалиш” ҳаракати ҳудудий бўлинмаси ҳамда “Hamroh” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи кўмагида Андижон давлат университети ўқитувчи ҳамда талабаларидан ташкил топган “Юридик клиника” фаолияти йўлга қўйилди.

“Юридик клиника” лойиҳаси доирасида вилоятда танлаб олинган 3 та туманда 1458 нафар фуқаро, айниқса, ёшлар ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида 5 маротаба семинар тренинг ташкил этилди.