“Юксалиш” ҳаракати йил якунлари: Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси
Йил давомида Навоий ҳудудий бўлинмаси томонидан 2000 дан ортиқ одам аъзоликка қабул қилинди.
“Ўзбекистон-2030” стратегияси бўйича 15 та жамоатчилик муҳокамаси, 20 дан ортиқ мониторинг, 10 дан ортиқ эшитув, аҳоли муаммоларига оид 12 та тадқиқот ва сўров ўтказилди.
Ҳудудий бўлинма томонидан Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессияларига 4 та масала киритилди.
“Юксалиш” ғояси асосида вилоятнинг 14 та маҳалласида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди молиявий кўмаги билан қуёш панелли кўча чироқлари ўрнатиш бошланди.
9 маротаба турли акциялар ташкил этилди. Биргина “Биз донормиз” акциясида 125 литрга яқин қон тўпланиб, хаста ва муҳтожларга улашилди.
Акцияда Фавқулодда вазиятлар, Миллий гвардия, Ички ишлар, Ёнғин хавфсизлиги, ҳарбий қисмларида хизмат қилаётган йигитлар ҳамда маҳаллаларда яшовчи кўнгиллилар фаол иштирок этди.
Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловларни юқори кайфиятда ўтказишга ҳудудий бўлинма ҳам фаол ҳисса қўшди. Хусусан, марказий аппарат томонидан тақдим этилган видеороликлар вилоятдаги LED экранларда мунтазам намойиш этиб борилди.
Шунингдек, сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар иштирокида теледебат ташкил қилиниб, Навоий вилояти ТРКда намойиш этилди.
Яшил макон умуммиллий лойиҳасида вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳам фаол иштирок этиб, йил давомида 300 дан зиёд манзаралари ва мевали дарахтлар экилиши таъминланди.
Фуқаролик жамияти ҳафталиги доирасида Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши раиси, Навоий вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари иштирокида давра суҳбати ва муҳокамалар ўтказилди. Тадбирда 88 та ННТ ўз таклиф ва ташаббуслари билан иштирок этди. Шунингдек, ҳафталик доирасида “Биз донормиз” акцияси ўтказилиб, 23 литрдан кўпроқ қон тўпланди.
Ҳафталик доирасида ННтлар фаолиятини яхшилашга оид 5 та савол, 8 та таклиф кўриб чиқилди.