@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Йил якунлари: Сурхондарё вилояти

 2025-01-03 08:27:00   |     Просмотров: 1063

“Юксалиш” ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмасига январь – декабрь ойлари давомида 2324 та фуқаро аъзо бўлди.

2024 йилда жами 67 та тадбир ташкиллаштирилган бўлиб, шундан: 34 та жамоатчилик мониторинг ўрганиши, 16 та жамоатчилик лойиҳаси, 6 та акция, 1 та семинар-тренинг, 7 та жамоатчилик муҳокамаси ва 3 та жамоатчилик эшитуви ташкил этилган.

Ўзбекистон-2030 стратегияси “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси юзасидан ННтлар уйида ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси мажлислар залида 3 та жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиб, 99 та таклиф йиғиб олинди.  Jamoatchilik.uz платформасига лойиҳа юзасидан ҳудудий бўлинма ташаббуси билан 99 та таклиф киритилди.

Ўзбекистон-2030 стратегияси “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси юзасидан Аҳолига бирламчи тиббий хизматларни яқинлаштириш, Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, касалликларни эрта аниқлаш, касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ҳамда Республикадаги кўп квартирали уйларнинг марказлашган иссиқлик та'миноти тизимини ривожлантириш, энергия тежамкор технологияларни кенг жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш масалаларида 3 марта жамоатчилик эшитувлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармонига асосан, фуқаролар томонидан кўтарилаётган ташаббусларни умумлаштириш, фуқаролик жамияти институтларини жалб қилган ҳолда жамоатчилик лойиҳаларини  амалга ошириш “Юксалиш” ҳаракатининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланган бўлиб, бир қанча жамоатчилик лоиҳалари илгари сурилди. Жумладан, Термиз шаҳар “Шодлик” МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли номидан 4-сонли оилавий поликлиникага боришда жамоат транспорти қўйилмаганлиги сабабли ноқулайликлар юзага келаётгани бўйича “Юксалиш” ҳаракати Сурхондарё вилоят худудий бўлинма раиси Г.Амировага мурожаат келиб тушган. Мурожаат бўйича  вилоят транспорт бошқармасига сўров чиқарилиб, Термиз шаҳри бўйлаб янги жамоат транспорти қўйилишига эришилди.

Термиз шаҳар “Гулистон” маҳалласи фуқаролари мурожаатига мувофиқ, маҳалла ҳудудидан ўтувчи Янги Ўзбекистон ва Фидокор кўчалари туташмасида ҳаракат иштирокчиларининг ҳаракатини тартибга солиш ҳамда фуқароларга қулайликлар яратиш, келгусида содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида ҳудудга светофор қурилмаси ўрнатилди.

Термиз шаҳар “Гулистон” МФЙда 13194 (ўн уч минг бир юз тўқсон тўрт) фуқаро истиқомат қилади ва шундан 5130 (беш минг бир юз ўттиз) нафарини ёшлар ташкил этади. Фаоллар таклифи асосида маҳалла биносида кутубхона ташкил қилинди ва ҳомий тадбиркор жалб қилиниб, бадиий адабиётлар ва стол-стул, китоб жавонлари билан тўлдирилди.

Термиз шаҳар “Гулистон” маҳалласи фуқаролари Ислом Каримов ва Фидокор кўчалари кесишмасида Термиз шаҳар 17-мактаб жойлашгани ва сурункали йўл транспорт ҳодисалари оқибатида бу жойда бир нечта фуқаро тан жароҳати олаётгани сабабли чорраҳани тартибга солиш мақсадида светофор қурилмасини ўрнатишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Мурожаат тегишли тартибда ҳал қилиниб, светофор қурилмаси ўрнатилди.

Қизириқ тумани “Зарабод” МФЙда 3246 нафар аҳоли номидан ҳудудий бўлинма раҳбари номига ёзилган илтимоснома асосида “Мустақиллик” кўчасида бир қанча вақтдан бери тўпланиб қолган чиқиндилар олиб кетилиб тозаланди.

Ангор тумани “Гулзор” ва “Қорасув” маҳаллари ҳудудидан ўтувчи м-39 автомобил йўлининг 1424-километрида пиёдалар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аҳолидан тушган мурожаат асосида светофор қурилмаси қўйилишига эришилди.

Термиз шаҳар “Гулистон” МФЙ Фидокор кўчасида 2018-йилда қуриб топширилган ва ногиронлиги бўлган фуқароларга берилган 1-18-уйларнинг кириш эшиклари, болалар майдончаси ва ҳовли қисмида жойлашган ўриндиқларни таъмирлаш бўйича мурожаат қилинганди. Мурожаатлар тегишли тартибда хал қилинди.

“Юксалиш” ҳаркати вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан “Бир миллион дарахт” акцияси доирасида Термиз шаҳридаги “Паттакесар” ва “Боғзор” маҳалласи  ҳудудига 195 дан ортиқ манзарали кўчат экилди. Экилган манзарали дарахтлар маҳалла раиси ва фаолларига  бириктирилди.

Жорий йилнинг 14 март куни “Юксалиш” ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Бир миллион дарахт” акцияси доирасида Қизириқ тумани “Янгиобод”  маҳалласи  2 та ҳудудига манзарали кўчатлар экилди.

 “Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида туркум тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан, ҳафталик доирасида 2 декабр куни Сурхондарё вилояти қон қуйиш станцияси билан ҳамкорликда мураккаб операциялардан сўнг, оғир жароҳатлар ёки саратон касаллигига чалинган ва қон қуйишга жуда муҳтож бўлган беморларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Биз донормиз” шиори остида  қон топшириш акцияси ўтказилди. Мазкур акцияда вилоят Фавқулодда вазиятлар, Миллий Гвардия бошқармаси ходимлари ва тиббиёт ходимлари иштирок этишди. Мазкур акцияда 41 450 литр қон йиғилди.

4 декабр куни Сурхондарё вилоятидан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзоси Дилбар Сувонова иштирокида “Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ўзаро манфаатли ижтимоий шерикликни ривожлантириш” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбир давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ўзаро манфаатли ижтимоий шерикликни ривожлантириш, уларнинг жамият тараққиётидаги ўрнини кучайтириш ҳамда самарадорликни оширишга қаратилди. Тадбирда давлат ва ННТлар ўртасида ижтимоий лойиҳалар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

4 декабр куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси Абдураим Чориев Равшанович иштирокида “Ижтимоий буюртмаларни бериш тартиби ва амалиёти” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади – ижтимоий буюртмаларни жорий этиш тартиби бўйича амалиётни таҳлил қилиш, унинг ижтимоий аҳамиятини оширишдан иборат бўлиб, давлат идоралари ва ННТ ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари келишиб олинди.