@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш” ҳаракати Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси учун 2024 йил унумли ва натижаларга бой бўлди

 2024-12-31 06:29:35   |     Просмотров: 1081

Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2024 йил 6 мартдаги 115-4-0-Q/24-сонли қарорига мувофиқ тасдиқланган “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” Ҳудудий дастурнинг 41 та банди ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари, шунингдек, Хукумат қарорларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан 37 та жамоатчилик мониторинги ўтказилди.

Мониторингларда аниқланган 50 дан ортиқ муаммо ва камчиликларнинг 42 таси манфаатдор давлат идоралари билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилди.

Экспертлар иштирокида 30 дан ортиқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, маҳаллий давлат бошқарув органларига 31 та таҳлилий маълумот тақдим этилди.

Аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда ижро этиш ҳолатини муҳокама қилиш мақсадида, маҳаллий давлат бошқарув органлари раҳбарлари иштирокида 5 та жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

5 та йўналиш, 94 та банддан иборат ҳудудий дастур ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ҳар чорак якуни билан таҳлил қилинган ҳолда Халқ депутатлари вилоят Кенгашига ҳудудий дастур ижроси юзасидан 3 та таҳлилий маълумотнома тақдим этилди.

II. Жамоатчилик ташаббуслари.

Жамоатчилик фикрини ўрганиш жараёнида аниқланган муаммоли масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида жойларда фуқаролар томонидан кўтарилган 30 дан ортиқ ташаббус умумлаштириб, бевосита фаол фуқаролар ҳамда фуқаролик жамияти институтларини жалб қилган ҳолда 18 та жамоатчилик лойиҳалари амалга оширилди.

Натижада, аҳоли эътирозларини келтириб чиқарган коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 8 та, йўл-транспорт инфратузилмаси яхшилаш соҳасида 5 та, экология соҳасида 3 та ҳамда тиббиёт ва таълим соҳасида 2 та муаммоли масала бевосита жамоатчилик иштирокида ижобий ҳал этилишига эришилди.

III. Ижтимоий сўров ва тадқиқотлар.

Аҳоли орасида энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган коррупция, ипотека кредитига давлат субсидиясини ажратиш, тадбиркорлик ва жамоат транспорти бўйича ижтимоий долзарб мавзулар юзасидан 4 та ижтимоий тадқиқот ўтказилди.

Тадқиқотларда жами 1301 нафар респондент иштирок этди. Тадқиқот натижалари бўйича аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан 21 та таклиф ишлаб чиқилиб, маҳаллий давлат органларига 2 та таҳлилий ахборот тақдим этилди.

IV. Оммавий тадбирлар (акция).

Жамиятимиз ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар ва туб ислоҳотлар жараёнида кенг жамоатчилик вакиллари ва фуқароларнининг бевосита иштирокини таъминлаш, уларда жамият ҳаётига дахлдорлик ва масъулият ҳисси кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган 2 та “Бепул ҳуқуқий маслаҳалар” акцияси, шунингдек, 2 та “Биз донормиз” қон топшириш акцияси ўтказилди.

Ҳудудий бўлинма ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирларда 500 дан ортиқ ёшлар, хотин-қизлар, ижтимоий соҳа ходимлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари ҳамда фаол фуқаролар қамраб олинди.

2024 йилда ҳудудий бўлинма томонидан вилоятда обрў-эътиборга эга, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ бўлмаган 1319 нафар фаол фуқаро ҳаракат аъзолигига қабул қилинди.