@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Жамоатчилик ташаббуси маҳалла инфратузилмасини яхшилашга ёрдам берди

 2024-12-26 16:27:43   |     Просмотров: 1865

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони доирасида “Юксалиш” ҳаракатининг фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни жамоатчилик лойиҳаларига айлантириш бўйича таклифи маъқулланган эди.

Бу таклиф асосида, 2024 йилда Ҳаракат томонидан жами 61 та жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилди.

Ёрқин мисоллардан бири сифатида Кашқадарё вилояти, Қарши шаҳри “Отчопар” маҳалласидаги муаммонинг ҳал этилишини кўрсатиш мумкин. Мазкур маҳалла аҳолиси “Юксалиш” ҳаракатига мурожаат қилиб, “Беҳбудий” ва “Бинафша” кўчаларини ободонлаштиришда амалий ёрдам бериш ташаббуси билан чиқишди.

Хусусан, 2024 йил 10-12 май кунлари “Юксалиш” ҳаракати ҳамда маҳалла аҳолиси ва фаоллари билан биргаликда эски симёғочлар ўрнига 20 та бетон устун ўрнатилди, 600 метр узунликдаги газ ва электр тармоғи қувурлари таъмирланди ҳамда 2,2 метр ички йўлларга қоплама ётқизиш учун майдон текисланди.

Бу ташаббус ҳудуд аҳолисининг кундалик ҳаётини енгиллаштиришга ва хавфсизликни таъминлашга ёрдам берди.