@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Жамоатчилик ташаббуслари аҳоли турмуш шароитларини яхшилашга хизмат қилмоқда

 2024-12-25 15:11:57   |     Просмотров: 1863

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонида “Юксалиш” ҳаракатининг фуқаролар томонидан кўтарилаётган ташаббусларни умумлаштириш ва фуқаролик жамияти институтларини жалб қилган ҳолда жамоатчилик лойиҳаларини илгари суриш таклифи маъқулланган.

Шунга мувофиқ, Ҳаракат томонидан 2024 йилда 61 та жамоатчилик лойиҳаси илгари сурилди. Уларда мактабларда болаларга қулай ўқиш шароитларини яратиш, болаларнинг кўчаларда хавфсиз ҳаракатини таъминлашга ёрдам бериш, камбағалликни қисқартиришдан тортиб, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш каби масалалар бўйича амалий ишлар олиб борилди.

Жумладан, жорий йилнинг июль ойида Қарши шаҳридаги “Наврўз” маҳалласида яшовчи бир неча фаол фуқаронинг ташаббуслари илгари сурилди. Ушбу маҳалланинг “Кучкакариқ” кўчасида ичимлик суви қувури ўрнатилгандан сўнг, кўча яроқсиз ва таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди.

“Юксалиш” ҳаракатининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан ҳомийлар кўмагида 150 метр шағал тўкилиб, асфалт ётқизишга эришилди.