Ўзбекистоннинг маданий бойликлари 2021 йилда Луврда бўлиб ўтадиган кўргазмада намойиш этилиши мумкин
Илм-фан ва замонавий технологиянинг ютуқларидан фойдаланиб, Токио санъатуниверситетиқадимий бинолар, санъат асарлари ва ҳайкалларнинг йўқолган қисмлари ва композицияларини аниқ тарзда қайта тиклаш имконини берувчи маданий бойликларни “клонлаштириш”технологиясини ишлаб чиқди.Асосий мақсад — маданий бойликларнинг асл нусхаларига зарар етказмаган ҳолда, уларнинг кенг жамоатчилик учун очиқ бўлишини таъминлаш.
Бу ҳақда “Clone Cultural Properties” инновацион маркази вакиллари Токио санъат университети профессори Масааки Миясако ва Япониянинг Илм-фан ва технологиялар агентлиги президенти, Нагоя университетининг собиқ президенти Мичинари Хамагучи бошчилигидаги делегация аъзолари “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати биносида бўлиб ўтган учрашув чоғида айтиб ўтдилар.
Таъкидланишича, Япониянинг бир гуруҳ экспертлари Ўзбекистонга манфаатдор вазирлик ва идоралар билан маданий бойликларни сақлаш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш, хусусан Варахш (Бухоро ш.) ва Афросиёб (Самарқанд ш.) қадимий аҳоли пунктларидаги деворларда аниқланган ёзувлар, тарихий ва архитектура ёдгорликларни рестоврация қилиш бўйича музокаралар ўтказиш мақсадида юртимизга ташриф буюрдилар. Шунингдек, улар Ўзбекистондаги шериклар билан Япониядаги Инновацион марказ доирасида ҳамкорлик истиқболлари ва миллий тарихий ва маданий ёдгорликларни “клонлаштиришнинг” технологик имкониятларини муҳокама қилишни режалаштирганлар.
Учрашув давомида профессор Масааки Миясако маданий ёдгорликларни сақлаш ва уларни қайта тиклаш Ўзбекистонда туризм соҳасини янада ривожлантиришга хизмат қилишини, шунингдек уларни асл ҳолда сақлаш орқали келгуси авлодларга ҳам етказиш муҳимлигини таъкидлади.
Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистонда катта миқдорда тарихий ёдгорликлар мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилигини қайта тиклаш керак, баъзилари эса бугунги кунда жамоатчилик эътиборига ҳавола этилмайди. Япониялик экспертлар 3D-клонлаштириштехнологиялари асосида ўрганишлар олиб бориб, йўқолган элементларни қайта тиклашни таклиф этмоқдалар.Шунингдек, олимлар ушбу ёдгорликлар нусхаларини яратиб, 2021 йил Луврда бўлиб ўтадиган кўргазмадаиштирок этишга кўмаклашиш истагини билдирдилар.
Япониялик экспертлар Ўзбекистон билан ҳамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш, ўзаро тажриба алмашиш бўйича яқин алоқаларни ўрнатишга тайёрликларини билдирдилар. Ўз навбатида, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вакиллари тегишли вазирлик ва идоралар билан мазкур йўналишдаги ишларни мувофиқлаштириш масалаларида кўмаклашишга келишиб олдилар.
Маълумот учун:“Clone Cultural Properties” гуруҳи томонидан амалга оширилган лойиҳалар қаторида Эдуард Маненинг “Флутист”, Винcент Ван Гогнинг “Авердаги черков” асари ва автопортети, Ян Вермеернинг “Марварид чиракли қиз” сурати, будда ҳайкаллари, шунингдек Афғонистон марказидаги Буюк Шарқий Бамиан Буддаси ёзувлари ва бошқаларни келтириш мумкин.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати