@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш” ҳаракати бўш иш ўрнига таклиф этади

 2024-08-19 14:14:04   |     Просмотров: 1602

“Ўзбекистонда ижтимоий корхоналар акселирацияси ташаббуси” лойиҳаси доирасида лойиҳа менежери ва молиявий ассистент лавозимларига танлов эълон қилади.
Лойиҳа 2024-2026 йилларда “Юксалиш” ҳаракати томонидан Евроосиё жамғармаси (АҚШ) кўмагида амалга оширилади. 

Лойиҳанинг мақсади – нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий корхоналарни яратиш ва ривожлантириш бўйича салоҳиятини ошириш орқали уларнинг молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш ва барқарорлигини оширишга кўмаклашишдан иборат. 

Номзодга талаблар: 
- камида бир йил лойиҳалар бўйича ишлаш тажрибаси;
- инглиз, рус ва ўзбек тилларини билиш — хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориш, ҳужжатларни тузиш, экспертлар, консультантлар ва волонтёрларни мувофиқлаштириш ҳамда лойиҳа сифати ва тезкорлигини таъминлаш учун бошқа вазифаларни бажариш.

Юқоридаги талабларга мос келувчи номзодлардан аризаларини info@yumh.uz электрон почта манзилига жорий йилнинг 30 августи, маҳаллий вақт билан соат 23:59га қадар “Ижтимоий корхоналар акцелерацияси учун номзод” деб ёзган ҳолда юборишлари сўралади.