@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Тошкентда аёллар нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун тренинг ўтказилади

 2024-08-13 11:12:21   |     Просмотров: 1746

Тренинг 2024-йил 23-24-август кунлари EU Tabassum (Smile): “Ўзбекистонда гендер тенглигини тарғиб қилиш ва ёш аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш учун медиа кўникмалари” мавзусида  тренинг бўлиб ўтади.

Тадбир ДW Академия томонидан Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази (МЖДC) билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Тренингнинг асосий мақсадлари:

– самарали тарғибот учун медиа стратегияларини ишлаб чиқиш;
– оммавий ахборот воситалари ва блоггерлар билан мулоқот қилиш малакаларини ошириш;

– аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарғиб қилиш учун сифатли контент яратиш.

Тренингда иштирок этаётган ННТлар кейинчалик мураббийлик дастури ва мулоқот стратегиясини ишлаб чиқиш учун мини-грантлар тақдим этиш танловида иштирок этадилар.

Ушбу тренинг аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилавий зўравонликка қарши курашиш ва гендер тенглигига интилиш масалаларида фаол иш олиб бораётганлар учун қизиқарли бўлади. Бу, шунингдек, муҳим ташаббуснинг бир қисми бўлиш ва оммавий ахборот воситалари билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиш бўйича касбий маҳоратингизни ошириш имкониятидир.

Ўтказилиш жойи: Тошкент, Атеcа меҳмонхонаси.

Рўйхатдан ўтиш ҳаволаси.