@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Диққат, вакансия!

 2024-07-01 19:00:00   |     Просмотров: 2228

“Юксалиш” ҳаракати Ҳудудий бўлинмалар билан ишлаш бўлими бош координатор лавозимига танлов эълон қилади.

Вазифалар:

– ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш;

– ҳудудий бўлинмалар ишини мувофиқлаштириш;

– ҳудудий бўлинмаларнинг йиғма маълумотларини назорат қилиш ва ишлаб чиқиш;

– видео ва таҳлилий материаллар тайёрлаш;

- ҳудудий бўлинмалар учун KPI тизимини жорий қилиш.

Талаблар:

  • 30-40 ёш;
  • Жинси:  аҳамияти йўқ;
  • Яшаш жойи: Тошкент;
  • маълумоти: олий;
  • хизмат сафарларига тайёр туриш.

Зарур малака:

  • уч йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси (фуқаролик жамияти соҳасида таҳлил қила олиш тажрибаси олқишланади);
  • давлат тилини яхши билиш (чет тилларини билиши олқишланади);
  • масъулиятлилик, ишга ижобий муносабат, жамоада ва катта ахборотлар оқими билан ишлай олиш (таҳлил ва умумлаштириш), стрессларга бардошлилик, лидерлик сифати.

Имкониятлар:

  • тўлиқ бандлик.

Ойлик маош: суҳбат асосида

Шаҳар марказида офис, дўстона жамоа, карьера қилиш имконияти.

Резюмени қуйидаги электрон манзилимизга юборинг: info@yumh.uz