@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

"Юксалиш" ҳаракати молия менежери лавозимида ишлаш учун бўш иш ўрнини таклиф этади

 2023-07-12 15:25:56   |     Просмотров: 2313

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг ички молиявий назорати ҳамда лойиҳалари доирасида “молия менежери” лавозимида ишлаш учун бўш иш ўрнига мутахассислар танлови эълон қиланади.

Молия менежери қуйидаги асосий вазифаларни бажаради, қўшимча вазифалар ҳам қўшилиши мумкин:

•  “Юксалиш” УМҲ лойиҳалари доирасида молиявий фаолиятни бошқариш ва тизимли таҳлил қилиш;

• “Юксалиш” УМҲнинг бош офиси лойиҳалар бўлими, Ҳаракатнинг вилоят бўлинмалари, маҳаллий маслаҳатчилар, лойиҳа донорлари ва ҳамкор ташкилотлар билан алоқада бўлиш;

• “Юксалиш” УМҲнинг Тошкент шаҳридаги бош офиси ва донорлар олдида доимий равишда (ойлик, чорак, ярим-йил, ва йиллик) ҳисобот бериб бориш;

•  маслаҳатчилар ишини баҳолашда иштирок этиш, улар томонидан тайёрланган жорий ҳисоботларни ўз вақтида кўриб чиқиш;

•  лойиҳа ижрочиларининг кузатув миссияларида иштирок этиш ва тайёргарлик кўришида кўмаклашиш;

•  лойиҳа офисида логистика ва хўжалик фаолиятига кўмаклашиш.

Номзодга қўйиладиган талабалар:

• иқтисодчи, молиячи, менежер ёки бошқа тегишли соҳа бўйича олий маълумот;

• соҳада камида 3 йиллик иш тажрибаси ва ҳалқаро лойиҳаларда, шу жумладан баҳолаш ва мониторингда камида 2 йиллик амалиёт. Халқаро молия институтлари томонидан молиялаштириладиган ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда ёки шунга ўхшаш мураккаб вазифаларда ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўналишида  иш тажрибаси устунлик беради;

• лойиҳани амалга ошириш жараёнлари билан боғлиқ махфий маълумотларни сақлаш қобилияти;

• Компьютер саводхонлиги: Windows (MS Word, Excel, Project ва ҳк.) дастурларининг тажрибали фойдаланувчиси бўлиш;

• Тил билиши: рус тили ёки/ва ўзбек тили ва инглиз тили (шарт)  ишчи тил даражасида.

Бандлик: тўлиқ

Иш ҳақи: 18-20 млн сўм

Ариза беришнинг сўнгги муддати: 2023 йил 22 июль 

Резюмени info@yumh.uz электрон почта манзилига “Молия менежери лавозимида ишлашга_2023” деган ёзув билан юбориш сўралади.