@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Жиззах вилоятида ўтказилган жамоатчилик мониторинги тўғрисида

 2023-05-23 23:11:00   |     Просмотров: 1884

Жорий йилнинг 18-19 май кунлари “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги “2022—2026 йилларда Жиззах вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини яанада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида 2022 йилда янги қуриб битказилган ижтимоий муассасалар ва кўп қаватли уйларда амалга оширилган ишларни ўрганиш мақсадида (қурувчи) мутахассисларни жалб этган ҳолда жамоатчилик мониторинги ташкил этилди.

2022 йилда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар параметрларида янги қурилиши белгиланган кўп қаватли уйларнинг 16 таси, тиббиёт муассасалариларнинг 19 таси ҳамда мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг 27 таси фойдаланишга топширилган. Ҳудудий дастурлар доирасида янги қурилиб, фойдаланишга топширилган 16 та кўп қаватли уйларнинг электрон техник паспортлари шакллантирилган.

Қурилиш ишлари якунланган кўп қаватли уй-жойларда Жиззах вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг объектлардан фойдаланиш учун рухсатномалари QR-код билан тасдиқланган электрон шаклда тақдим этилган.

Тиббиёт, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида Жиззах вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг объектлардан фойдаланиш учун рухсатномалари ШНК талаблари ва давлат комиссия орқали фойдаланишга қабул қилинган.

Мониторинг давомида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 405-сонли ҳамда 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорлари ижросининг таъминланишига этибор қаратилиб, 2022 йилда янги қуриб битказилган Жиззах шаҳар “Олмазор” маҳалласи ҳудудида қуриб фойдаланишга топширилган 16 қаватли (аҳоли 40% ушбу хонадонларга кўчиб ўтган) аҳоли турар жой биноси, Ш.Рашидов тумани “Раваллиқ” маҳалласи ҳудудида қурилаётган янги умумтаълим (ушбу мактаб биноси 2022 йил ноябрь ойида фойдаланишга топширилиши лозим бўлсада, фойдаланишга топшириш муддати 2023 йил август ойига узайтирилган) мактаби биноси ҳамда “Жиззахлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабига фойдаланишга топширилган қўшимча ўқув биноси ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида мазкур 16 қаватли уйни аҳолига фойдаланиш учун ҳудудий назорат инспекцияси томонидан рухсат олинмаган, бу бино III-тоифадаги объект бўлиб, фойдаланиш бўйича санитария-эпидемиология хизматининг шаҳар бўлими ва шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан хулосалар мавжуд (лойиҳа смета тузилган вақтида барчаси акс эттирилган), мазкур кўп қаватли уйларни қуриш ишларининг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекцияси томонидан тегишли хулоса олинмаган, вилоят Давлат кадастри палатаси бошқармаси томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган, кадастр паспорти расмийлаштирилмаган, лойиҳа сметасида бино ва иншоотлардан фойдаланиш даврида ёнғин хавфсизлиги, саломатлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хавфсизлигига риоя қилиниши акс эттирилган ва амал қилинган, бинога кириш қисмида имконияти чекланган шахсларнинг ногиронлик аравачасида кириб чиқишлари учун шароитлар (пандуслар) сифатли ва талаб даражасида қилинмаган.

Шунингдек, ўрганишлар давомида Жиззах шаҳри, Бобур маҳалласи Зарафшон кўчаси 128-уй 3-хонадонда яшовчи Бобоева Шахло томонидан мурожаат қилиниб, Жиззах шаҳри, “Олмазор” маҳалласи ҳудудидан янги қурилиган кўп қаватли уйлардан (32-уй, 16-хонадон) шартнома асосида бошланғич тўловни амалга оширган ҳолда ҳарид қилгани ҳамда ушбу хонадонда камчиликлар мавжудлиги айтиб ўтилди. Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида жойида бориб ўрганилганда, мазкур 16 қаватли уй “AGROMIR BUILDINGS” МЧЖ томонидан қурилиб, аҳолига фойдаланишга топширилгандан сўнг кўпчилик фуқаролар томонидан шикоятлар кўпайганлиги аниқланди. Мазкур қурилиш ташкилоти томонидан ушбу ҳудуддаги 33-34-35 кўп қаватли уйлар қурилаётганлиги ҳамда қурилиш ишларида сифатсиз қурилиш материалларидан фойдаланганлиги аниқланди. Аниқланган камчилик ва хатолар натижасида вилят қурилиш инспекцияси томонидан мазкур 33-34-35 кўп қаватли уйларда ҳозирги кунда қурилиш ишлари тўҳтатилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 405-сонли қарорига асосан қўп қаватли уй-жойнинг электрон сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспорт шакллантирилмаган (ҳозирда қурилиаётган кўп қаватли уйларнинг сейсмик ҳолати, яъни бинонинг хавфсизлиги ва унинг зилзилига бардошлигини аниқлаш юзасидан бинонинг ички қисмига махсус техник мослама ўрнатилмоқда).

“Жиззахлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабига қўшимча ўқув биноси қурилиб фойдаланишга топширилган. Мазкур бинони фойдаланиш учун ҳудудий назорат инспекцияси томонидан рухсат олинган, бино III-тоифадаги объект бўлиб, фойдаланиш бўйича санитария-эпидемиология хизматининг шаҳар бўлими ва шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан хулосалар мавжуд (лойиҳа смета тузилган вақтида барчаси акс эттирилган), вилоят Давлат кадастри палатаси бошқармаси томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган, кадастр паспорти расмийлаштирилган, лойиҳа сметасида бино ва иншоотлардан фойдаланиш даврида ёнғин хавфсизлиги, саломатлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хавфсизлигига риоя қилиниши акс эттирилган ва амал қилинган, бинога кириш қисмида имконияти чекланган шахсларнинг фойдаланиши учун етарлича шароитлар яратилган, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 405-сонли қарорига асосан бинонинг электрон сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича  техник паспорт шакллантирилган.

Ш.Рашидов тумани “Раваллиқ” маҳалласи ҳудудида янги умумтаълим мактаби биноси 2022 йилда топширилиши белгиланган бўлса-да, мазкур бинонинг фойдаланишга топширилиш муддати 2023 йил август ойига узайтирилган. Бинодан фойдаланиш учун ҳудудий назорат инспекцияси томонидан рухсат олинмаган, бино III-тоифадаги объект бўлиб, фойдаланиш бўйича санитария-эпидемиология хизматининг шаҳарбўлими ва шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан хулосалар мавжуд (лойиҳа смета тузилган вақтида барчаси акс эттирилган), вилоят Давлат кадастри палатаси бошқармаси томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган, кадастр паспорти расмийлаштирилмаган, лойиҳа сметасида бино ва иншоотлардан фойдаланиш даврида ёнғин хавфсизлиги, саломатлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хавфсизлигига риоя қилиниши акс эттирилган ва амал қилинган, бинога кириш қисмида имконияти чекланган шахсларнинг ногиронлик аравачасида кириб чиқишлари учун шароитлар (пандуслар) сифатли ва талаб даражасида қилинмаган.

Бугунги кунда, қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш ишлари ўз муддатларида амалга оширилиб, бу борада давлат хизматлари кўрсатишда “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида муаммолар мавжуд эмаслиги билдирилди.

Ўрганишлар юзасидан Ҳаракатнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда жамоатчилик вакиллари қуйидаги таклифларни билдиради:

  •  кўп қаватли уйларни қуриб фойдаланишга топширилишида фуқаролар йиғинлари раислари, сектор раҳбарлари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокини таъминлаш;
  •  фойдаланишга топширилаётган объектлардаги мавжуд ҳолатларни доимий назорат қилиш, бу борада экспертлар ҳамда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва қурувчи ташкилотларга таъсир ўтказиш чоралари кўриш;
  •  ҳудудларда қурилаётган ижтимоий объектлар, уй-жойларнинг қурилиши ва фойдаланишга топширилишида ҳудудий қурилиш инспекциясининг кучли ва доимий назорати ўрнатилиши зарур;
  •  ҳудудларда қурилаётган ижтимоий объектлар, уй-жойларнинг қурилишида импорт хом-ашёларни қисқартиириш ҳамда маҳаллий хом-ашё ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш орқали сифатли ва арзон маҳаллий қурилиш маҳсулотларидан фойдаланиш;   
  •  қурилиш объектларини қуришда қурувчи ташкилотлар томонидан тендер орқали олинишида шаффофлик ва адолатлилик принципи асосида олинишини таъминлаш.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати