График дизайнермисиз? Иш бор
2023-04-14 10:32:44 |
Просмотров: 2909
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Матбуот хизмати бош мутахассиси (график дизайнер) лавозимига танлов эълон қилади.
Талаблар:
- олий ёки ўрта-махсус ёки касб-ҳунар маълумоти;
- график дизайн соҳасида камида 2 йиллик тажриба (Adobe Photoshop, Illustrator, Corel Draw, After Effects, Indesign ёки Premiere Pro дастурларида эркин ишлай олиш);
- белгиланган муддатга амал қилиш, ишга ижобий ёндашиш, креативлик, танқидий фикрлаш, мустақил фикрлаш, стрессларга бардошлилик;
- композиция асосларини билиш, ранглар билан ишлай олиш, босма нашр талабларини билиш, анимациядан хабардорлик;
- тўлиқ бандлик (09:00—18:00), беш иш куни.
Вазифалар:
- техник топшириқ бўйича график маҳсулотларнинг оригинал макетларини яратиш;
- техник топшириқ ва сценарий бўйича анимацион видеороликларни яратиш;
- веб-сайт саҳифаларини, босма маҳсулотларнинг макетларини (ташриф қоғозлари, флаерлар, буклетлар ва бошқалар) ишлаб чиқиш (саҳифалаш);
- матбаа ишлаб чиқаришнинг технологик талабларига мувофиқ оригинал макетларни чоп этишдан олдин тайёрлашни амалга ошириш;
- ташкилот фаолияти ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар йўналишлари бўйича инфографика концепцияларини ва график дизайнини ишлаб чиқиш;
- ташкилотнинг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларидаги мақолалар ва постлар учун визуал материалларни тайёрлаш;
- махсус услубни (фирменный стиль) ишлаб чиқиш, ташкилотнинг махсус услубига мувофиқлигини назорат қилиш;
- сувенир маҳсулотларнинг дизайнини ишлаб чиқиш;
- реклама материаллар ва баннерларини дизайнини яратиш;
- тақдимот материалларини тайёрлаш.
Ойлик маош суҳбат асосида (номзоднинг билими ва тажрибасига қараб).
Имкониятлар: жамоанинг қўллаб-қувватлови, давлат ва минтақавий даражадаги лойиҳаларда иштирок этиш, лавозимга кўтарилиш.
Ўзбекистон Меҳнат кодекси бўйича расмий бандлик.
Резюмеларни “Юксалиш” ҳаракатининг info@yumh.uz электрон манзилига “График дизайнер лавозимига” деб ёзган ҳолда юборишингизни сўраймиз.
Манзил: Тошкент ш., Бунёдкор чорраҳаси 1А-уй (“Дўстлик ва ННТлар уйи” биноси, 8-қават, “Юксалиш” ҳаракати офиси).