@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш” ҳаракати ишга таклиф қилади: иккита бўш ўрин бор

 2023-02-16 10:57:47   |     Просмотров: 4174

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати малакали мутахассислар учун қуйидаги бўш иш ўринларини таклиф қилади:

1) Ислоҳотлар амалга оширилишини умумлаштириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи

Талаблар:

- олий маълумот;

- камида 3 йиллик иш стажи (чет тилларини билиш, юриспруденция йўналишидаги тажриба устунлик беради);

- масъулиятлилик, ишга бўлган ижобий муносабат, катта ахборотлар оқими билан ишлаш кўникмаси (таҳлил ва умумлаштириш), стрессга бардошлилик, етакчилик қобилиятлари;

- тўлиқ иш вақти (09:00—18:00), беш иш куни.

Вазифалар:

- Давлат дастурлари амалга оширилишини жамлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;

- ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаларида фаол иштирок этиш;

- Давлат дастурлари амалга оширилишини мониторинг қилиш;

- жамоатчилик назорати ва жамоатчилик муҳокамалари тадбирларини ўтказиш ва ташкиллаштиришда фаол иштирок этиш;

- жамоатчилик назорати натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этишга таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

- ислоҳотларни жадаллаштириш ва жамият ривожланиши бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

- ислоҳотларнинг асосий кўрсаткичлари, мамлакатдаги муҳим ҳодисалар бўйича матеариллар тайёрлаш.

2) Бош ҳисобчи:

Талаблар:

- олий маълумот (мутахассислик бўйича);

- 1С дастурини билиш ва унда ишлай олиш;

- банк-мижозлар билан ишлай олиш;

- Ўзбекистон солиқ қонунчилигини билиш;

- мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш стажи;

- рус, ўзбек тилларини билиш (инглиз тили олқишланади);

- тўлиқ бандлик (09:00—18:00), беш иш куни.

Вазифалари:

- бухгалтерия ҳужжатларининг сақланишини, уларнинг расмийлаштирилиши ва белгиланган тартибда архивга топширилишини таъминлаш;

- инвентарь буюмларни қабул қилиш ва чиқаришни расмийлаштиришнинг белгиланган қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;

- меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг тўғри сарфланиши, иш ҳақининг белгиланиши, штат, молиявий ва касса интизомига қатъий риоя этилишини назорат қилиш;

- пул маблағлари инвентаризацияси, товар-материаллар қиймати, асосий фондлар, ҳисоб-китоблар ва тўлов мажбуриятларига риоя этилишини назорат қилиш.

Ойлик маош — суҳбат асосида (номзоднинг билими ва тажрибасига қараб).

Имкониятлар: Ҳаракат жамоаси томонидан қўллаб-қувватланиш, давлат ва минтақавий даражадаги лойиҳаларда иштирок этиш, Ўзбекистон Меҳнат кодексига мувофиқ ишлаш, лавозим поғоналаридан кўтарилиш.

Номзодлардан Ҳаракатнинг электрон манзилига резюме юбориш сўралади: info@yumh.uz  (“Бўш иш ўринлари учун” сарлавҳаси остида).

Манзил: Тошкент шаҳри Ш.Рашидов кўчаси 16-уй (“Пойтахт” бизнес маркази, 5-қават, “Юксалиш” УМҲ офиси).