@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Иккита бўш ўрин бор: “Юксалиш” ҳаракати ишга таклиф қилади

 2022-12-15 11:36:03   |     Просмотров: 1794

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати малакали мутахассисларга қуйидаги бўш иш ўринларини таклиф қилади:

- Аҳоли ва бизнес ҳамжамияти билан мулоқот бўлими бошлиғи;

- Протокол бўйича мутахассис. 

Аҳоли ва бизнес ҳамжамияти билан мулоқот бўлими бошлиғи номзодига қўйиладиган талаблар:

- олий маълумот;

- камида 3 йиллик иш стажи (чет тилларини билиш, фуқаролик жамияти йўналишидаги тажриба устунлик беради);

- масъулиятлилик, ишга бўлган ижобий муносабат, катта маълумотлар оқими билан ишлаш кўникмаси (таҳлил ва умумлаштириш), стрессга бардошлилик, етакчилик қобилиятлари;

- тўлиқ иш вақти (09:00—18:00), беш иш куни.

Вазифалар:

- Ҳаракатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, таклифлар ишлаб чиқиш;

- бўлим фаолиятини, шу жумладан лойиҳаларни режалаштириш ва амалга ошириш;

- турли мураккабликдаги лойиҳаларни амалга ошириш ва жараённи назорат қилиш, низоларни ҳал қилиш;

- жалб қилинувчи экспертлар ва соҳа мутахассислари билан ишлаш, ҳамкор ташкилотлар билан алоқаларни олиб бориш;

- лойиҳалар ҳамда бўлим фаолиятига оид оралиқ ва якуний ҳисоботлар тайёрлаш.

Протокол бўйича мутахассис номзодига қўйиладиган талаблар:

- маълумоти: ўрта-махсус, олий;

- Компьютер дастурларида ишлашни мукаммал билиш;

- тилларни билиш: ўзбек, рус, инглиз (устунлик беради);

-стрессга бардошлилик, хушмуомалалик, меҳнатсеварлик, масъулиятлилик, саводлилик, иш одоб-ахлоқ қоидаларини билиш;

- тўлиқ иш вақти (09:00—18:00), беш иш куни.

Вазифалар:

- Ташкилот раҳбариятини хат-ҳужжатлар ва ахборот билан мунтазам таъминаш;

- кириш ва чиқиш хатларини қабул қилиш, рўйхатга олиш, тақсимлаш;

- иш фаолиятига оид ҳужжатларни юритиш;

-ташкилий-техник воситалар билан ишлай олиш (факс қабул қилиш ва юбориш, ҳужжатларни сканерлаш ва нусхалаш;

- офис фаолиятини таъминлаш (канцелярия моллари, харажат материалларига буюртма бериш ва бошқа);

- офисда учрашувлар, музокаралар, тадбирларни ташкил этиш, ташкилот тадбирлари тақвимини мувофиқлаштириш;

- расмийлаштириш ишлари ва архивни юритиш.

Ойлик маош номзодлар билан суҳбат асосида келишилади.

Имкониятлар: Ҳаракат жамоаси томонидан қўллаб-қувватланиш, давлат ва минтақавий даражадаги лойиҳаларда иштирок этиш, Ўзбекистон Меҳнат кодексига мувофиқ ишлаш, лавозим поғоналаридан кўтарилиш.

Маълумотномаларни Ҳаракатнинг электрон манзилига юбориш сўралади: info@yumh.uz (“Бўш иш ўринлари учун” сарлавҳаси остида).

Манзил: Тошкент шаҳри Ш.Рашидов кўчаси 16-уй (“Пойтахт” бизнес маркази, 5-қават, “Юксалиш” УМҲ офиси).