Андижонда Давлат ва ҳудудий дастурлар ижроси ҳолати муҳокама қилинди
Жорий йилнинг март ойида Андижон вилоятидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат, 18 нафар таркибда Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватловчи жамоатчилик гуруҳи ташкил этилган эди.
19 сентябрь куни мазкур жамоатчилик гуруҳи аъзолари, фуқоралик жамияти институтлари иштирокида Президентнинг 2022 йил
28 январдаги фармонига асосан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 1 сентябрь ҳолатига ижроси бўйича жамоатчилик муҳокамаси ўтказилди.
Юксалиш умуммиллий ҳаракатининг ҳудудий бўлинмаси ва жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда ҳудудий дастурининг, яъни Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги “2022-2026 йилларда Андижон вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-табирлар тўғрисида”ги №204 – сон қарорининг 2-иловасида белгиланган “Йўл харитаси”да 7 та йўналиш бўйича вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган жами 84 та бандни ўз ичига олган ва тегишли бандларининг жойлардаги ижросини ўрганиш мақсадида 2 маротаба жамоатчилик кенгаши аъзолари билан Асака тумани ва Пахтаобод туманларида жамоатчилик мониторинглари олиб борилди.
Хусусан, Гуруҳ аъзолари билан жорий йилнинг 28 июль куни Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 3-банди ва Бюджет кодексининг 94-моддаси ҳамда Давлат дастуринг 71-бандига кўра, ҳар бир туман бюджетининг камида 5 фоизини “Фуқаролар бюджети” дастури доирасида аҳолининг таклифлари асосида энг долзарб муаммоларни ечишга сарфлашни ташкил қилиш юзасидан ижро ҳолати бўйича Асака туманида жамоатчилик мониторинги ўтказилиб ўрганишлар олиб борилган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 30 август куни Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги “2022-2026 йилларда Андижон вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-табирлар тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 6-иловаси II-бўлимида умумий мактабларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳолати бўйича вилоятдаги 3 та мактаб холати ўрганилди ва масъул ташкилотларга таклиф-тавсиялар киритилган.
Фармонда белгиланганидек, давлат идоралари амалга оширилган ишлар бўйича “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ташкил этилган жамоат гуруҳларига доимий равишда ҳисобот бериб боришлари ва шу орқали Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларга эришилганлик бўйича йиллик муқобил ҳисоботлар эълон қилишлари қайд этилди. Эътиборлиси, ушбу ҳисоботлар орқали жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятига баҳо берилиши алоҳида таъкидланди.
Жамоатчилик муҳокамасида иштирокчилар ҳар бир йўналишда вазифаларнинг бажарилиши ҳолати бўйича фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, фаолиятини янада жонлантириш бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси